Yuklanmoqda...
Ferganamedia.uz 2024-yil 26-sentabrda Prezident administratsiyasi huzuridagi AOKA tomonidan elektron ommaviy axborot vositasi sifatida ro'yxatdan o'tkazilgan. Guvohnoma raqami: 414738. Tashkilotchi: «Fergana Media Press» MCHJ.
Ferganamedia.uz 2024-yil 26-sentabrda Prezident administratsiyasi huzuridagi AOKA tomonidan elektron ommaviy axborot vositasi sifatida ro'yxatdan o'tkazilgan. Guvohnoma raqami: 414738. Tashkilotchi: «Fergana Media Press» MCHJ.
Sud muhokamasining isbotlash jarayonida guvoh ko'rsatuvlariga baho berishda yuzaga keladigan muammolar va ularni hal etish echimlarini topish muhim ahamiyat kasb etadi. Sababi guvoh jinoyat ishi bo'yicha sudga qadar yuritish bosqichi yoki sudda chog'ida o'tkazilgan so'roq paytida beriladigan ma'lumot majmuidir. Jinoyat ishi bilan bog'liq har qanday holatlar, shu jumladan ayblanuvchi, jabrlanuvchining shaxsi, ular va boshqa guvohlar bilan munosabatlari to'g'risida guvoh so'roq qilinishi mumkin.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил
14 июлдаги “Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-111-сон Фармонга мувофиқ қабул қилинган бўлиб, аҳоли билан очиқ ва самарали мулоқотни таъминлаш, Халқ қабулхоналари фаолиятини ягона вертикал тизим асосида ташкил этиш ҳамда мурожаатларнинг бевосита ҳудудларда қабул қилиниши ва кўриб чиқилишига эришишни асосий мақсад қилиб белгилайди.> Мазкур Фармонга кўра, 2026 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси ахборот тизимига келиб тушган мурожаатлар бўйича назорат вақти режими ўрнатилади.Бунда белгиланган муддатдан ўтган мурожаатлар автоматик равишда юқори турувчи давлат органига ижро учун ўтказилади. Бу мурожаатларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлашда муҳим қадам бўлади. Шунингдек, мурожаатлар “шошилинч”, “одатий” ва “маслаҳат талаб қилувчи” тоифаларга ажратилади, бу эса уларни кўриб чиқиш жараёнини оптималлаштиради.
Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича ҳисоботлари ҳар чоракда Олий Мажлис палаталарида ёки маҳаллий кенгашларда эшитиб борилиши мажбурий этиб белгиланди. Бу раҳбарларнинг масъулиятини оширишга хизмат қилади.
Халқ қабулхоналарининг янги мақоми ва ваколатлари:
Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган Президент Халқ қабулхонаси ташкил этилмоқда. Бу қабулхонанинг марказий аппарати 49 та умумий бошқарув ва 20 та ёрдамчи ходим штат бирлигига эга бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар)лардаги Халқ қабулхоналари эса Президент Халқ қабулхонасининг алоҳида бўлинмалари сифатида фаолият юритади ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Президент Халқ қабулхонасининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни таъминлаш;
Мурожаатларнинг давлат органлари томонидан ҳар томонлама, тўлиқ, холис ва ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилиш;
Мурожаатларда кўтарилган тизимли муаммоларни таҳлил қилиш ва уларнинг ечими бўйича таклифлар тайёрлаш;
Жойлардаги Халқ қабулхоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш.
Шу билан бирга, Президент Халқ қабулхонасига давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига мажбурий талабномалар киритиш, қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш ва судга юбориш, давлат органларининг маълумотлар базаларидан фойдаланиш каби кенг ваколатлар берилмоқда.
Шу кунга қадар, Халқ қабулхоналари маъмурий ҳуқуқбузарлик юзасидан баённома тузаолмасди ва қонунбузилиш ҳолатлари бўйича адлия бўлимларига тақдимномалар киритиш йўли билан муносабат билдирар эди. Бу эса ўз навбатида мурожаатлар билан ишлашдаги таъсирчанлигини сезиларли даражада оширади.
Фармонда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимларининг Халқ қабулхоналарига жамоатчилик асосида раҳбарлик қилиши, фуқароларни шахсан қабул қилиб, муаммоларни жойида ҳал этиш чораларини кўриши алоҳида қайд этилган. Бу ҳудудий раҳбарларнинг халқ билан бевосита мулоқотини кучайтириб, долзарб масалаларни тезкорлик билан ҳал этишга ундайди.
Бундан ташқари, “маҳалла еттилиги” ва давлат органларининг ахборот хизматлари билан яқин ҳамкорлик ўрнатилиши мурожаатларнинг бевосита маҳалла даражасида қабул қилиниши ва кўриб чиқилишига имкон яратади. Жамоавий мурожаатлар аҳоли вакиллари иштирокида ўрганилиб, уларнинг розилиги асосида назоратдан олинади.
Давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ҳокимликлар томонидан ўтказиладиган шахсий ва сайёр қабуллар тизимини тўлиқ рақамлаштириш орқали қабуллар жараёни устидан назорат ўрнатилади. Бу шаффофликни ошириб, инсон омили таъсирини камайтиради.
Ушбу Фармон мамлакатимизда “Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак” тамойилини амалда рўёбга чиқариш йўлидаги яна бир муҳим қадамдир. У мурожаатлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, давлат органларининг ҳисобдорлиги ва шаффофлигини ошириш, энг муҳими, ҳар бир фуқаронинг муаммосига эътибор қаратиш ва уни самарали ҳал этишга қаратилган. Фармоннинг тўлиқ ижро этилиши юртимизда очиқ, адолатли ва халқпарвар давлат қуриш жараёнига катта ҳисса қўшади.
Рахматилло Эгамбердиев, жиноят ишлари бўйича Поп туман судининг тергов судьяси

Muallif
Shuhratjon EsanovIzohlar yo'q.
Ferganamedia.uz 2024-yil 26-sentabrda Prezident administratsiyasi huzuridagi AOKA tomonidan elektron ommaviy axborot vositasi sifatida ro'yxatdan o'tkazilgan. Guvohnoma raqami: 414738. Tashkilotchi: «Fergana Media Press» MCHJ.