Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.

Ташаббус бор жойда, албатта, юксалиш бўлади!

ЎзЛиДеП Фарғона шаҳар Кенгашининг конференцияси бўлиб ўтди. Унда партия шаҳар Кенгашининг 2024–2026 йиллардаги фаолияти сарҳисоб қилиниб, «Халқ билан бирга» умуммиллий дастури ижроси юзасидан ҳисоботлар тингланди.

Конференцияда партиянинг ташкилий фаолиятини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, бошланғич партия ташкилотлари салоҳиятини ошириш, аҳоли ва тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, партиянинг шаҳардаги сиёсий мавқеини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Амалга оширилган ишлар билан бир қаторда, мавжуд муаммо ва камчиликлар таҳлил қилиниб, уларнинг ечимига қаратилган таклифлар билдирилди.

Конференцияда партиянинг ҳар бир бўғинини халқ билан янада яқинлаштириш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш, депутатлик гуруҳлари ва бошланғич партия ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, ёш ва ташаббускор кадрларни партия ишларига кенг жалб этиш каби устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, келгуси даврга мўлжалланган дастурий вазифалар белгилаб олиниб, юқори партия органлари конференциясида иштирок этиш учун делегатлар сайланди.

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.