Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.

Қонун устуворлиги жамият хавфсизлиги кафолати.

Гиёҳвандлик инсон саломатлиги, оила фаровонлиги ва жамият келажагига жиддий хавф туғдирадиган иллатлардан биридир. Унга қарши курашиш, ноқонуний муомаланинг олдини олиш ва қонунчиликда белгиланган жавобгарлик чораларини кучайтириш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан ҳисобланади.
2026 йил 11 июнда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ–1151-сон Қонуни билан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ҳамда кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашишга қаратилган қатор қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Мазкур Қонунга мувофиқ, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш ёки қайта ишлаш учун ғайриқонуний нарколаборатория ташкил этиш учун беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди.
Шунингдек, бундай моддаларни истеъмол қилиш ёки тарқатиш учун бангихона ташкил этиш ёхуд сақлаш уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Қонунчиликда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласига ҳомийлик қилиш учун ҳам жиноий жавобгарлик назарда тутилди. Бу қилмиш учун беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
Бундан ташқари, кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни ўғрилик ёхуд фирибгарлик йўли билан қонунга хилоф равишда эгаллаш учун ҳам жавобгарлик чоралари кучайтирилди.
Гиёҳвандликка қарши курашиш фақат жазо чоралари билан чекланмаслиги лозим. Бу борада ёшлар ўртасида ҳуқуқий тарғиботни кучайтириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, оила ва таълим муассасалари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга.
Зеро, гиёҳвандликнинг олдини олиш инсон саломатлиги, оила тинчлиги ва жамият барқарорлигини асраш демакдир.
ЎРҚ–1151-сон Қонун билан белгиланган янги ҳуқуқий механизмлар эса гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва қонун устуворлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Шухратжон Ахмедов
Фарғона ҳарбий судининг раиси
Муаллиф
Изоҳлар йўқ.