Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.

Фарғона вилоятида ОИВ инфекциясининг олдини олиш, аҳоли ўртасида тиббий саводхонликни ошириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

Унда вилоятда фаолият юритаётган журналистлар, блогерлар ҳамда илмли уламолар иштирок этди.

Энг муҳим қадам — мунтазам равишда тиббий кўрик ва лаборатория таҳлилларидан ўтишдир.
Анжуман давомида ОИВ инфекциясининг вилоятдаги эпидемиологик ҳолати, касалликнинг юқиш йўллари, профилактика чоралари, эрта ташхиснинг аҳамияти ва жамиятда бу борадаги хабардорликни ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда журналистлар, блогерлар ва диний соҳа вакилларининг ҳамкорлиги орқали аҳолига тўғри ва ишончли маълумот етказиш, асоссиз қарашлар ҳамда касаллик билан яшаётган инсонларга нисбатан камситиш ҳолатларининг олдини олиш муҳимлиги таъкидланди.

Жамиятдаги нотўғри тушунчалар, асоссиз қўрқув ва бефарқликни бартараф этиш ҳам муҳим ўрин тутади. Журналист ва блогерлар аҳолига ишончли маълумотларни етказиш, мавзуни кенг жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқишда муҳим куч ҳисобланади. Диний уламолар эса инсон қадри, саломатликни асраш, оилавий масъулият ва маънавий тарбия масалаларида жамиятга таъсир кўрсата олади.

Айниқса, ОИВ билан яшаётган инсонларга нисбатан камситиш ва ажратиш эмас, балки инсоний муносабат, тушуниш ва қўллаб-қувватлаш муҳитини шакллантириш зарур.

Зеро, касалликка қарши курашиш учун аввало унинг ҳақидаги ҳақиқий маълумотга эга бўлиш керак. Жамият қанчалик хабардор бўлса, хавфнинг олдини олиш имконияти ҳам шунчалик ортади.

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.