Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖИНОЯТ КОДЕКСИГА ДАХЛСИЗЛИК ВА ИММУНИТЕТ КАФОЛАТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШГА ҚАРАТИЛГАН МУҲИМ ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИЛДИ

Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 14 октябрдаги ЎРҚ-1182-сонли Қонуни билан Жиноят кодексига одил судловни амалга ошириш, қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда қонун билан дахлсизлик ва иммунитет ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлашга қаратилган муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Мазкур Қонун 2026 йил 15 октябрдан эътиборан кучга кирди.
Киритилган ўзгартишларга мувофиқ, Жиноят кодексининг 10-моддаси янги иккинчи қисм билан тўлдирилди. Унга кўра, мазкур модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қоида қонунга мувофиқ дахлсизлик ва иммунитетга эга бўлган шахсларга нисбатан алоҳида тартибга риоя этган ҳолда қўлланилади.
Ушбу қўшимчанинг аҳамияти шундаки, дахлсизлик ва иммунитет ҳуқуқига эга шахсларга нисбатан жиноят-процессуал ҳаракатларни амалга оширишда қонунда белгиланган махсус тартибга қатъий амал қилиш зарурлиги Жиноят кодекси даражасида мустаҳкамланди.
Бу эса мазкур тоифадаги шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини асоссиз чеклашнинг олдини олиш, мансабдор шахслар томонидан қонун талабларига риоя этилишини таъминлашга хизмат қилади.
Шунингдек, Жиноят кодексининг XVI боби номи ҳам янги таҳрирда баён этилди. Илгари «Одил судловга қарши жиноятлар» деб номланган мазкур боб энди «Одил судловни амалга оширишга ва ҳуқуқни муҳофаза қилишнинг қонуний тартибига қарши жиноятлар» деб юритилади.
Боб номининг ўзгартирилиши ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида қонунийликни таъминлаш, процессуал тартиб-таомилларга риоя этиш ҳамда одил судловга тўсқинлик қилувчи ғайриқонуний ҳаракатларга қарши курашиш доирасининг кенгайтирилганини англатади.
Қонун билан Жиноят кодексига янги 230³-модда киритилди. У «Дахлсизликка ва иммунитетга оид кафолатларни бузиш» деб номланиб, қонунга мувофиқ дахлсизлик ва иммунитетга эга бўлган шахсларга нисбатан ғайриқонуний ҳаракатлар содир этганлик учун жиноий жавобгарликни белгилайди.
Мазкур моддага кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ёки қонунига мувофиқ дахлсизлик ва иммунитетга эга бўлган шахсни била туриб қонунга хилоф равишда ушлаб туриш, мажбурий келтириш, унга нисбатан тезкор-қидирув фаолиятини, суриштирув ва тергов ҳаракатларини амалга ошириш ёхуд унинг ҳуқуқ ва эркинликларини чеклайдиган бошқа процессуал мажбурлов чораларини қўллаш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Шунингдек, бундай ҳаракатларни амалга ошириш тўғрисида буйруқ ёки топшириқ бериш ҳам жиноят таркибини ташкил этади. Демак, қонун фақат бевосита ғайриқонуний ҳаракатни содир этган шахсни эмас, балки уни амалга оширишга кўрсатма берган шахсни ҳам жавобгарликка тортишни назарда тутади.
Ушбу жиноят учун муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
Агар мазкур ҳаракатлар такроран, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, зўрлик ишлатиб ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб содир этилса, шунингдек далилларни сохталаштириш ёки айбловнинг сунъий далилларини вужудга келтириш, қамоққа олиш ёхуд жиноий жавобгарликка тортиш орқали амалга оширилса, жавобгарлик янада кучайтирилади.
Бундай оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда айбдорга муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, Жиноят кодексига киритилган мазкур ўзгартиришлар дахлсизлик ва иммунитет ҳуқуқига эга шахсларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида қонунийликни таъминлаш ҳамда процессуал ваколатларни суиистеъмол қилиш ҳолатларининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.
Энг муҳими, ушбу нормалар орқали қонун устуворлиги, одил судловнинг холислиги ва шахс ҳуқуқларининг дахлсизлиги принципларини таъминлашнинг жиноят-ҳуқуқий механизмлари янада мустаҳкамланди.
Рустамжон Зарипов Фарғона вилоят судининг судьяси

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.