Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Аёл жамият кўзгуси, бола эса миллат келажагидир. Уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари дахлсизлигини таъминлаш нафақат қонун устуворлиги, балки инсонпарварликнинг энг олий мезонидир. Қайси жамиятда аёл эъзозланса, бола тушунчаси муқаддас билинса, ўша ерда тараққиёт ва барқарорлик бўлади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 3 мартдаги ПФ-33-сонли Фармони бу йўналишдаги ислоҳотларни янги, сифат босқичига олиб чиқди. Мазкур ҳужжат аёллар ва болаларга нисбатан ҳар қандай зўравонликка қарши давлатнинг қатъий иродасини ва муросасиз муносабатини ифодалайди.

Ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқароликжамиятини барпо этиш йўлида инсон ҳуқуқлари ваэркинликларини таъминлаш Ўзбекистон давлатсиёсатининг устувор йўналишларидан бириҳисобланади. Айниқса, аёллар ва болаларнингҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларганисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининголдини олиш давлат сиёсатининг муҳим вазифасисифатида белгиланган. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан2026 йил 3 мартда қабул қилинган “Аёллар ваболалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтиришҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимчаташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида”ги ПФ-33-сонли Фармон мамлакатда инсонпарварликтамойилларини янада мустаҳкамлашга хизматқилувчи муҳим ҳужжат ҳисобланади.
Мазкур фармоннинг асосий мақсади жамиятдааёллар ва болаларга нисбатан ҳар қандай тазйиқ вазўравонлик ҳолатларининг олдини олиш, уларнингҳуқуқий, ижтимоий ва психологик ҳимоясиникучайтиришдан иборатдир.
Ушбу фармонда қатор муҳим вазифаларбелгиланган. Жумладан:
аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликҳолатларини эрта аниқлаш ва бартараф этишмеханизмларини такомиллаштириш;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, маҳалла вабошқа ташкилотлар ўртасида ҳамкорликникучайтириш;
жабрланувчиларга ҳуқуқий, психологик ваижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини кенгайтириш;
жамиятда гендер тенгликни таъминлаш ваоилада соғлом муҳитни шакллантиришгақаратилган тарғибот ишларини кучайтиришдан иборатдир.
Шунингдек, фармонда профилактик чора-тадбирларни кучайтириш, оилалар билан манзиллиишлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар ваболаларни қўллаб-қувватлаш механизмлариниянада такомиллаштириш масалаларига алоҳидаэътибор қаратилган.
Мазкур фармоннинг қабул қилинишимамлакатда инсон ҳуқуқларини таъминлашборасида олиб борилаётган ислоҳотларнингмантиқий давоми ҳисобланиб, бир нечтажиҳатларда намоён бўлади:
Биринчидан, аёллар ва болаларнинг ҳуқуқийҳимояси янада мустаҳкамланади. Бу эса уларнингжамиятдаги ўрни ва мавқеини оширишга хизматқилади.
Иккинчидан, зўравонликка қарши курашишнингсамарали механизмлари жорий этилиши орқалижамиятда адолат ва қонунийлик тамойилларимустаҳкамланади.
Учинчидан, профилактика ишларинингкучайтирилиши натижасида оилавий муаммоларнибарвақт ҳал қилиш ва салбий ҳолатларнинг олдиниолиш имконияти кенгаяди.
Тўртинчидан, давлат органлари, маҳаллаинститути ва жамоатчилик ўртасидаги ҳамкорликкучайиб, аёллар ва болаларни ҳимоя қилиш бўйичаягона тизим шаклланади.
Хулоса қилиб айтганда, 2026 йил 3 мартда қабулқилинган ПФ-33-сонли фармон мамлакатда аёлларва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг янгибосқичини бошлаб берди. Ушбу ҳужжат нафақатҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш, балки жамиятда инсон қадрини улуғлаш, оиламуқаддаслигини сақлаш ва барқарор ижтимоиймуҳитни шакллантиришга хизмат қилади.
Қобилжон Муталиев, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг судьяси

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.