Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Қўқон давлат университети раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари шаънига қаратилган асоссиз ахборот “ҳуружлари” жамоатчиликда нотўғри фикр уйғотишга қаратилгани жиддий эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг 2026 йил 7 августдаги ҳукмига кўра, фуқаро З.Х томонидан Интернет тармоғининг “Fbk” ижтимоий тармоғидаги “7 KUN” гуруҳида Қўқон давлат университети шаънига доғ туширувчи хабарлар тарқатилгани холисона ва атрофлича кўриб чиқилган.
Қўқон давлат университети Раҳбарият мурожаати
Суд жараёнида тўпланган объектив далиллар, жабрланувчилар (университет ректори Д.Ходжаева, ўқитувчилар А.Рашидов ва Ш.Рахмонова) ҳамда кўплаб гувоҳларнинг кўрсатувлари асосида қуйидагилар тўлиқ ўз исботини топганлигини суд хукмида кўриш мумкин.

Қуқон Давлат Университети”Юрисконсульти” Хазраткулов Хайрулло
Университетнинг Гуманитар фанлар ва тиллар факультети Рус тили ва адабиёти йўналиши талабаларига ўқитувчилар А.Рашидов ва Ш.Рахмонова томонидан барча маъруза ва семинар дарслари ўз вақтида, дастур асосида тўлиқ ўтиб берилган. Бу жараёнлар “EIS” ахборот тизими ва кузатув камералари орқали қатъий назорат қилинганлиги бўйича университет проректори берган изохида хамда суднинг хукми асоси билан ўз исботини топган.

Қуқон Давлат Университети халкаро ҳамкорлик алоқалари бўйича “Проректори" Нигора Абдурашидовна
Якуний назорат имтиҳонлари холис комиссия аъзолари иштирокида, талабаларнинг шахси яширилган махсус рақамланган дафтарлар орқали текширилган. Имтиҳондан ўта олмаган талабалар ўз устида мустақил ишламагани ва етарли балл тўплай олмагани сабабли йиқилган.

Рашидов Азиз Камолович Қуқон давлат университети Рустили адабиёти кафедраси доценти.
Талабаларнинг имтиҳондан ўта олмагани учун пул тўлашга ёки контрактга мажбур қилингани ҳақидаги иддаолар мутлақо асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмаслигини суд хукмида батафсил кўрсатилган.
Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг ҳукми билан З.Х Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-6-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 1 йил 6 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланган ҳамда жазони ижро этиш Қўқон шаҳар ИИБ Пробация бўлими зиммасига юклатилган бўлиб хозирда университет рахбарияти томонидан айтишларига қараганда.
Суд томонидан қатъий ҳукм чиқарилган бўлишига қарамай, университетга ва унинг раҳбариятига нисбатан ёлғон ахборот тарқатиш ҳаракатлари тўхтамаётганлиги алоҳида хавотир уйғотмоқда.
Шу сабабли, Фарғона вилояти ИИБ Жазони ижро этиш бошқармаси Пробация хизмати томонидан мазкур ҳолатга қайтадан ҳуқуқий баҳо берилиши ҳамда тайинланган озодликни чеклаш жазосининг ижроси қай даражада ва қайси тартибда олиб борилаётганлиги, маҳкум томонидан чеклов талабларига риоя этилаётганлиги қатъий назоратга олиниши сўралади.
Жазони ўташ даврида маҳкум томонидан қайтадан шу каби қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилиши ёки озодликни чеклаш тартиб-қоидаларининг бузилиши қонунчиликда белгиланган тартибда оғирроқ жазо чоралари қўлланилишига асос бўлади.

Қуқон давлат университети Рустили адабиёти кафедраси “стажёри” Шахзода Шавкатовна
Олий таълим муассасаси ва унда меҳнат қилаётган педагогларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситишга, айрим қўштирноқ остидаги жамоатчилик вакиллари томонидан сохта ва тўқима хабарлар билан чалғитишга бўлган ҳар қандай уринишлар қонун олдида жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.
Муаллиф
ModeratorИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.