Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Янги йўл тажрибаси” Фарғона туманида Электр ва газ тармоқлари тубдан янгиланмоқдами?

Фарғона туманида аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини электр энергияси ҳамда табиий газ билан барқарор таъминлаш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини модернизация қилиш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари билан танишиш мақсадида пресс-тур ташкил этилди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилган тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар иштирок этиб, ҳудудда энергетика инфратузилмасини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.

Пресс-тур давомида «Фарғона ҳудудий электр тармоқлари» АЖ директори Азизбек Сайдалиев

ҳамда «Ҳудудгаз Фарғона» газ таъминоти филиали директори Шавкатжон Абдумажидов соҳада амалга оширилаётган ишлар, мавжуд вазифалар ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари юзасидан маълумот бердилар.

Қайд этилганидек, энергия ресурслари таъминотини яхшилаш, мавжуд муаммоларни жойида ўрганиш ва уларнинг ечимини таъминлашда «туманбай» ва «маҳаллабай» ишлаш тизимига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Фарғона туманида «Янгийўл тажрибаси» асосида электр тармоқларини янгилаш, паст кучланишли электр тармоқларини реконструкция қилиш ҳамда газ тақсимлаш пунктларини техник кўрикдан ўтказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Ушбу чора-тадбирлардан кўзланган асосий мақсад электр энергияси ва табиий газ таъминоти барқарорлигини ошириш, мавсумий юкламалар даврида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларнинг олдини олиш ҳамда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини энергия ресурслари билан ишончли таъминлашдан иборат.

Пресс-тур доирасида журналист ва блогерлар соҳадаги ишлар, амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда аҳолини энергия ресурслари билан таъминлаш масалалари юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутасаддиларидан жавоб олдилар.

Мулоқот жараёнида журналистлар билан очиқ ҳамкорликни ривожлантириш, жамоатчиликни соҳадаги ўзгаришлар ва мавжуд муаммолар ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш, аҳоли мурожаатларига эътиборни кучайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Бундай тадбирлар соҳа фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, жамоатчилик билан самарали мулоқотни йўлга қўйиш ва аҳолини қизиқтирган масалаларга ойдинлик киритишда муҳим аҳамият касб этади.

Ferganamedia таҳририяти жамоатчиликни холис, тезкор ва ишончли ахборот билан таъминлаш, журналист ва блогерларнинг соҳалар фаолияти билан бевосита танишиши учун имконият яратишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлайди. Қолаверса Пресс-турни ташкил этиш ва очиқ мулоқот учун шароит яратилгани муносабати билан Фарғона вилояти ҳокимлигига миннатдорчилик билдириб қоламиз.

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.