Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Фарғона вилояти Ёзёвон туманида қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва илғор технологияларни жорий этиш ишлари пресс-тур давомида ОАВ ва блогерларга кенг таништирилди.

ЁЗЁВОНДА 80 ФОИЗ ПАХТА МАШИНАДА ТЕРИБ ОЛИНАДИ

пахтачиликдаги илғор тажрибалар журналистлар нигоҳида

ОАВ вакиллари Ёзёвон тажрибаси билан танишди
Туманимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар, хусусан, пахтачиликда жорий этилаётган замонавий технологиялар ва илғор тажрибалар билан танишиш мақсадида республика, вилоят ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирокида пресс-тур ҳамда матбуот анжумани ўтказилди.

Ёзёвондан журналистлар нигоҳида
Сўнгги йилларда пахтачиликда илм-фан ва замонавий технологиялар қўлланилиши натижасида соҳада “Ёзёвон” тажрибаси бутун республикага ёйилди. Бунинг натижасида ҳосилдорлик кўрсаткичлари сезиларли даражада ошиб, фермерларнинг самарали тажрибалари бошқа ҳудудларда ҳам оммалашмоқда.

Пахта терими қизғин паллада
Айниқса, кейинги икки йилда 76 схема бўйича фермер хўжаликларида Хитой технологиялари асосида пахта терим машиналарига мослаштириш ишлари амалга оширилди. Бу эса қўл меҳнатига бўлган эҳтиёжни камайтириш, терим жараёнини қисқа муддатда якунлаш ва ортиқча харажатларни тежаш имконини бермоқда.

Пахтачиликда янги марралар
Пресс-тур иштирокчилари дастлаб “Мезон” фермер хўжалигида бўлиб, машинада пахта терими жараёнлари билан яқиндан танишдилар. Хўжалик раҳбари Воҳиджон Обидов меҳмонларга пахта етиштиришда қўлланилаётган агротехнологиялар, терим машинасининг имкониятлари ва унинг иқтисодий самарадорлиги ҳақида маълумот берди.

Бу йил мавжуд 115 гектар майдоннинг барчасига пахта экдик, – деди фермер. – 639 тонна пахта хом ашёси етказиб бериш бўйича шартнома режамиз бор. Терим машинамиз бир кунда 100 тоннадан ортиқ пахтани териб-йиғиб олмоқда. Қўл теримчиларга эҳтиёж йўқ. Яқин кунларда теримни тўлиқ якунлашни режалаштирганмиз. Бу биз учун ҳам тезкор, ҳам иқтисодий жиҳатдан самарали.

Пресс-тур иштирокчиларининг кейинги манзили туманда пахтачилик соҳасида илғор тажрибаси билан танилган “Фар Зулфиқор” фермер хўжалиги бўлди.

Мазкур хўжаликда 172 гектар майдонда пахта парваришланиб, давлатга 960 тонна пахта хом ашёси етказиб бериш бўйича шартнома тузилган. Хўжаликда уруғлик пахта етиштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Журналистлар фермер хўжалигида пахта етиштириш, теримни ташкил этиш, ҳосилни сақлаш ва уруғчилик йўналишида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар. Хўжалик раҳбари ўзининг кўп йиллик тажрибаси билан ўртоқлашиб, замонавий технологияларни қўллашнинг афзалликлари ҳақида гапирди. Шунингдек, терилган пахтани сақлаш учун хўжаликнинг ўзида махсус жой ҳозирлангани кўрсатилди.

Шундан сўнг пресс-тур иштирокчилари туман ҳокимлиги Ахборот хизматида ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этдилар.
Унда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Акрамжон Эралиев, қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари Жавлонбек Холмуроджонов иштирок этиб, туманда пахтачиликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд имкониятлар ва илғор тажрибалар ҳақида маълумот бердилар.
Тадбирни туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Азимжон Худойқулов олиб борди.
Таъкидланганидек, бу йил туманда пахта терими жараёнларига 15 та замонавий терим машинаси жалб этилган. Бу эса пахта йиғим-теримини қисқа муддатларда ва сифатли ташкил этишга хизмат қилмоқда.
Матбуот анжуманида “Халқ сўзи”, “Янги Ўзбекистон”, “Янги Фарғона”, газеталари ва ЎзАнинг мухбирлари Ботир Омон, Расулжон Камолов, Ҳаётбек Бойбобоев, Муқумжон Қодиров, “Марказий Фарғона” газетаси журналистлари, вилоят телевидениеси ижодкорлари ҳамда маҳаллий блогерлар иштирок этдилар.
Журналист ва блогерлар тумандаги қишлоқ хўжалиги, пахтачиликда замонавий технологияларни жорий этиш, терим жараёнини механизациялаштириш ҳамда фермерлар учун яратилаётган имкониятларга оид ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоблар олишди.
Пресс-тур давомида журналистлар Ёзёвонда пахтачиликда шаклланаётган янги тажриба, замонавий технологиялар ва механизациянинг амалий натижалари билан бевосита танишиш имконига эга бўлдилар.

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.