Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ўтган 2025 йили 12 июн куни Обод мфй раиси лавозимига бўлиб ўтган сайловдан одамлар бехабар қолди.

2077 нафар аҳолиси билан Обод мфйга қўшиб юборилиб тугатилган Қораянтоқ МФЙ ни аҳолисидан ҳеч ким таклиф қилинмади.
Сайловга келиб овоз бериши лозим бўлган рўйхатдаги 207 вакилларнинг 49 нафари қатнашиб 37 та овоз билан ески раис 5 йил муддатга сайланди.
“Вакилларнинг камида ярмидан кўпроғи қатнашмаса сайлов ўтмаган деб хисобланади, сайловни тўхтатинглар”, деб билдирилган е'тирозларга “Хамма махаллаларда 50-60 киши иштирокида сайлов ўтаяпти екан, махалла бўлимидагилар айтди”, деди ишчи гурухи раиси.
“Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 25 моддаси бузилгани хақида ўша куниёқ туман прократурасига берилган ахоли вакилларини шикоятига прокурор О.Тошпўлатов имзоси билан “Сайловни бекор қилишга асос мавжуд емас”, деб жавоб берилди.
Фарғона туманлараро ма'мурий Судига “Сайлов натижаларини хақиқий емас деб топиш ва хоким Х.Иномовнинг ахоли кўрсатган иккита муносиб номзодни рад етиш хақидаги асослантирилмаган, мухр билан тасдиқланмаган руйхатга олинмаган хулосасини бекор қилиш хақидаги шикоятлар ўтган йил 12 июн куни хокимият биносида суд'я Н.Камбаров томонидан кўрилиб чиқилди.
Олдиндан келишиб олингандек прокурорнинг айтгани бўлди. Шикоятни Хокимнинг номзодларни рад етиш билан боғлиқ харакатини қонунга хилоф деб топиш хақидаги талаб рад етилди.Хулосани ва сайлов натижаларини хақиқий емас деб топиш хақидаги қисми судга та'луқли емас деб топилиб тугатилди.
Суднинг бу хужжатлари устидан берилган аппелясия шикояти вилоят ма'мурий суди раиси Ш.Мирзахакимов раислигида кўриб чиқилди.
Қаранг-ки, у суд'я Камбаровдан хам “билимдон” екан. Ахоли томонидан кўрсатилган иккита номзодга хокимнинг асослантирмагани, мухрсиз ва руйхатга олинмаган хулосаси тавсиявий ахамиятга ега бўлиб ма'мурий хужжат хисобланмайди. Номзодларни сайлаш, сайланиш хуқуқини бузмайди, сайлов натижаларини хақиқий емас деб топиш хақиқатдан хам судга тегишли емас, деб Н.Камбаров қарорини ўз кучида қолдириб, шикоятларни рад етди.
Бу суд қарорлари устидан Олий Суднинг Ма'мурий ишлари бўйича судлов хай'атига қуйи судлар қарорларини бекор қилиш хақидаги юборилган шикоятлар кўриб чиқилиб қаноатлантирилди.
Судлов хай'ати ўз қарорларида қуйи судларнинг хулосалари мутлақо асоссиз екани, Хокимнинг номзодларга берган хулосаси асослантирилмаган, мухр билан тасдиқланмаган, руйхатга олинмаган бўлса-да, у номзодларни сайлаш, сайланиш хуқуқини чеклашга қаратилган Ма'мурий хужжат екани, бу хужжат “Ма'мурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонуннинг 52,54 моддалари мувофиқ емаслигини тушунтириб,ишларни янгитдан кўриш учун Фарғона туманлараро ма'мурий судига юборди. Иш яна раис Н.Камбаров қўлига келиб тушди.
У илгари бу ишни кўргани учун ўзини ўзи рад етиб қайта кўрмаслиги лозим еди. Йўқ, кўраман, деди. Уни рад етиш хақида берилган аризаларни “Мен судни раисиман, рад етиш аризасини хам ўзим кўришга хаққим бор”, деб рад етиш хақидаги аризаларни рад етиб, ишни яна ўзи кўрди.
Олий суд хай'ати қарорларида кўрсатилган тушунтиришларни Н.Камбаров бир тийинга олмади. Улар ким бўпқопти, бу ерда бу ишни мен хал қиламан, деди. Ва аввалгиси каби шикоят талабларини қаноатлантирмаслик хақида хал қилув қарори чиқарди.
Бу орада Олий Суд рахбари ўзгариб, суд тизиида соғлом мухит яратилди, суд'яларда ма'сулият кучайди. Фарғона аппелясия суди Н.Камбаров қарорини мутлақо асоссиз деб топиб бекор қилиб, шикоятни қаноатлантириш хақида қарор чиқарди.
Сайлов натижаларини хақиқий емас деб топиш хақидаги шикоят хам 3 сентябр куни шу судда суд'я И.Матмусаев раислигида кўриб чиқилиб қаноатлантирилди.
Ва енг мухими, аппелясия ва биринчи инстансия суди хам йўл қуйилган қонунбузилиши холатларини бартараф етиш ва махалла тизимида қонун устуворлигини та'минлаш хақида туман хокимиятига Хусусий Ажрим юборди.
Агар туман прокурори 2025 йил июн, июл ойини ўзида шикоятларимиз юзасидан йўл қуйилган қонунбузилиш холатлари бартараф етиш бўйича ваколати доирасида тезкор чора қўллаганда, Н.Камбаров Суд'ялар одоб кодексида кўрсатилган “Суд'янинг холислиги ва беғаразлиги одил судловни тегишли тарзда амалга оширишнинг мажбурий шарти еканини тушуниб, унга амал қилганида оддий бир махаллада юз берган ва тўла исботини топиб турган қонунбузарликни бартараф етиш бир йилу 3 ой муддатга чўзилмас еди.
Фуқаролар хатто Ўзбекистон махаллалар уюшмаси раиси К.Корабоевга хам МФЙда руй берган қонунсиз хатти-харакатлар хақида берган шикоятлари жавобсиз қолиб кетган.
Сайлов натижаларини хақиқий емас деб топиш тўғрисида суд қарорлари чиқарилиб ва йўл қуйилган қонунбузилиш холатларини бартараф етиш хақида суднинг хусусий Ажримлари хам хокимиятга юборилганига бир ой бўляпти-ки, уларни ижроси та'минланмаган .
15 сентябр куни “Фарғона телеканалида вилоят махалла бошқармаси раиси А.Зиёбиддинов ўтказган очиқ мулоқотда фуқаролардан Нима учун суд қарорлари чиқарилган бўлсада Обод мфй фаолияти қонун ўзанига солинмаяпти, деб берилган саволга “Яқин кунларда махаллага бориб тугатилиб Обод мфйга қўшилиб кетган собиқ Қораянтоқ мфй ахолисини хам тўплаб муаммони хал қиламиз” деган жавоб айтилди.
Лекин, шу кунгача Обод мфйда йўл қуйилган қонунбузарлик бартараф етилмаганим оқибатида ажралишлар, турли хуқуқбузарликлар кўпайди. Мулозимларнинг халқдан узилиб қолгани сабаб махаллада муаммолар кўпайиб кетди.
Ўзбекистон -2030 стратегиясида хар бир инсонга ўз салохиятини руёбга чиқариш учун муносиб шароитларни яратиш, мамлакатимизда қонун устуворлигини та'минлаш бош вазифаларидан бири екани қайд етилган. Шу холат е'тиборга олинса савол туғилади.
Қонунан сайланмаган шахсни сайланган хисоблаб махалла бўлими томонидан лавозимга тайинланиши қонунга мувофиқми?
Бу тайинловнинг орқасидан кимга қандай манфаат бор?
Нима учун цман прокурори содир етилган бу қонунбузарлик холатига ўз вақтида кескин хуқуқий бахо бермаган?
Махалла келажаги, равнақи учун жон куйдирган аризачиларни бир йил давомида овораю-сарсон қилиб қийнаган суд'я Н.Камбаров жавобгарликка тортиладими?
Махалла тизими бошқарувида тартиб-интизомни та'минлашга мажбур бўлган Обод мфйда руй берган қонунбузарликни зудлик билан бартараф етиш ўрнига бир йил давомида кузатиб томошабин бўлиб келган вилоят махаллалар уюшмаси раиси хам жавобгарликка тортилиши мумкинми?
Ушбу саволларимизга янги тайинланган Ўзбекистон махаллалар уюшмаси раиси ва вилоят прокуроридан жавоб кутиб қоламиз.

Муаллиф
Отабек ХоликовИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.