Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.

Таваллуд айёминггиз муборак бӯлсин! Самарқанд вилояти Пахтачи Туманида 40 йилдан кўпроқ вақт меҳнат фаолияти давомида кўплаб шогирдлар чиқарган, кўпчиликнинг дуосини олган, юртимиздаги энг ёши улуғ ветврач, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими, 1-даражали меҳнат фахрийси Рамазон ота Бобоев 93 ёшга тўлдилар.

Рамазон бобога тумандошлари номидан узоқ умр, бахту-саодат, соғлик-саломатлик тилаб қолишмоқда.

Бугун бизнинг фахримиз, тожу-тахтимиз, дуогуй отамиз,11-фарзанднинг падари бузургвори муборак 93 ёшни қарши олдилар.

Отам 1975,1976,1977,1978 йиллардаги Меҳнат ғолиби, 9,10-беш йилликлар ғолиби кўкрак нишонлари, 1990-йилдаги "Кўп йиллик хизматлари учун" медали, 1993-йилдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими" фахрий унвони ҳамда 2024-йили Давлат мустақиллиги муносабати билан "1-даражали меҳнат фахрийси" кўкрак нишонлари билан тақдирланган.

Ҳозирги кунда, фаол қишлоқнинг оқсоқоли, Украч маҳалла фуқаролар йиғинида, фарзандлари ардоғида, кексалик гаштини сўриб келмоқда.
Барча яқинлари, жигарлари, фарзандлари,, набиралари, чеваралари ҳамда барча Қуролли Кучлар куч тузилмалари фахрийлари кенгашлари номидан падари бўзрукворимизни бугунги сана муносабати билан муборакбод этамиз!
Нуриддин Бобоев (кенжа ӯғли)
Қуролли Кучлар фахрийлари лигаси ташкилий қӯмитаси раиси, Республика "ВЕТЕРАН" Жангчи-фахрийлари Бирлашмаси Раиси ёрдамчиси

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.