Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.

Фарғона шаҳридаги кўп қаватли уйда электр тармоқларидан тинимсиз чақмоқлар отилиб, одамларнинг маиший техникалари бирин-кетин куйиб бормоқда.

Фарғона шаҳрининг «Маъшал» маҳалласи, Алишер Навоий шоҳ кўчаси 32-дом аҳолиси бугун асл хавф ва ваҳима ичида қолди. Уйнинг хонадонлари ичидаги электр тармоқлари ва “розетка”лардан тинимсиз чақмоқлар отилиб, қаттиқ гумбурлаган овозлар чиқмоқда.

“Тарсилаган овоз пайтдаги” электр кучланиш
Тармоқдаги назоратсиз равишда кескин ошиб кетган кучланиш (напряжение) туфайли хонадонлардаги қимматбаҳо маиший техникалар бирин-кетин куйиб, яроқсиз ҳолга келди. Фуқароларнинг “йиллар давомида топган мол-мулки кўз ўнгида куйиб боряпти,” ҳар лаҳзада катта ёнғин чиқиши мумкин.
Вазиятнинг ўта хавфли эканини кўриб, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (МЧС) ходимлари дарҳол етиб келди. Улар ўз вазифасини тўлиқ бажариб, ҳолатни ўрганиб чиқди ва тегишли далолатнома (акт) ҳам тузиб кетди. МЧС хулосасига кўра, асл муаммо фақат ва фақат электр тармоқларида экани қатьий қайд этилди.
Бироқ «Фарғона ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ходимлари бундан олдин келиб, кучланиш меъёрдан ошиб кетганини оғзаки тан олган бўлса-да, аҳоли расмий ҳужжат талаб қилганида «менинг ваколатим йўқ» дея ҳеч қандай далолатнома тузмасдан жуфтни ростлашган эди. Кейинроқ келган мутахассислар бош щитни қайта текширганида у ердан бузулиш топа олишмади, аммо хонадонлар ичидаги чақмоқлар ва техникаларнинг куйиши тўхтамади. МЧС ходимлари ҳақиқий аҳволни ҳужжатлаштириб кетганига қарамай, электр тармоқлари масъуллари ҳамон аварияни бартараф этиш ва одамларни хавфдан қутқариш чорасини кўрмаяпти.
Мазкур муаммо юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Салом Исматович Самадовга ва мутасадди идораларга очиқ мурожаат қиламиз:
Муаллиф
ModeratorИзоҳлар йўқ.