Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Катта лавозимларга навбат тизиладиган юртда, шаҳар Бандлик бўлими креслоси худди “муқаддас жой”дек 6 ойдан бери кимгадир асраб қўйилгандай кўринмоқдами? Юрист Жаҳонгир Мирзаев айтишича бу сукут маҳаллий кадрлар сиёсатининг асл юзларини кўрсатмоқдами? Камбағалликни қисқартирадиган вазирликнинг ўзи битта бўш ўринни “банд қилолмай” оввора, АРГОС эса худди номзодлар Марсдан учиб келишини кутаётгандек скутдами?

Камбағалликни қисқартириш бўлимидаги 6 ойлик “сирли сукут” ёхуд АРГОС танловлари кимлар учун тўхтаб қолди?

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси
Мамлакатда камбағалликни қисқартириш, аҳолини иш билан таъминлаш энг олий давлат сиёсати даражасига кўтарилган бир вақтда, ҳудудлардаги ижро органи бўлмиш Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимларининг ўзи “ўзини ўзи банд қила олмай” тушкунликка тушуб қолмоқдами? Бунинг энг яққол мисоли мана олти ойдирки, шаҳар бандлик бўлими бошлиғи лавозими вазифасини вақтинча бажарувчилар қўлида сарсон, асосий кресло эса бўш турибди.
Таниқли юрист Жаҳонгир Мирзаев бонг ураётган бу масала оддийгина кадрлар етишмовчилиги эмас, балки тизимдаги чуқур илдиз отган бюрократия ёки “махфий келишувлар” дан дарак беради. Хўш, олти ойдан бери АРГОС тизими орқали очиқ танлов асосида нега раҳбар тайинланмаяпти?
Салоҳиятли кадр йўқми ёки “ўйин” кетяптими? Расмийлар балки “лойиқ номзод топилмаяпти, АРГОСдан ўта олишмаяпти”, деб баҳона қилишлари мумкин. Аммо бу баҳонага бугун ким ишонади? Юртимизда олий маълумотли, чет тилларини биладиган, замонавий фикрлайдиган ёшлар ва тажрибали мутахассислар шунчалик тақчилми? Албатта йўқ!
Энг кўп қўлланиладиган эскича услуб лавозимга муайян бир шахс мўлжалланган. Аммо у шахснинг айни пайтда АРГОС талабларига (стаж, диплом ёки бошқа мезонлар) тўғри келиши учун вақт керак. Ёки у бошқа бир ишнинг “учи чиқишини” кутмоқда. Шаҳар халқининг бандлиги, қанчадан-қанча ишсизлар тақдири эса биргина “танланган” одамнинг келишига қараб тўхтаб турибдими? Мана шунга ўхшаган саволлар одамлар онгида айланиб юрмоқда.
АРГОС тизими очиқликни талаб қилади. Агар танлов ҳақиқатдан ҳам ҳалол ўтса, юқоридагиларга “сўзини ўтказа олмайдиган”, фақат қонун билан ишлайдиган мустақил кадр келиб қолиши мумкин. Бу эса баъзи маҳаллий “катталар”га маъқул эмас. Шунга кўра, танлов жараёнларини сунъий равишда пайсалга солиш ва вазиятни мавҳум ушлаб туриш фойдалироқми?
Раҳбарсиз бўлим эгасиз дала дейдилар.бироқ Олти ой кам муддат эмас. Бу ярим йил давомида шаҳарда қанча ишсизлик муаммоси ҳал бўлмай қолди? Камбағалликни қисқартириш дастурлари кимнинг назорати остида амалга оширилмоқда? Раҳбар вазифасини вақтинча бажарувчи шахс ҳеч қачон тўлақонли ислоҳот қилолмайди, чунки унда тизимли қарор қабул қилиш ваколати ҳам, эртанги кунга ишончи ҳам бўлмайди. У шунчаки “креслони совутиб турувчи” посбон, холос.
Вилоятда қонун устуворлиги қай даражада? Агар давлатнинг энг муҳим органида кадрлар сиёсати шу тарзда оқсаётган бўлса, демак, қонун ишлашида эмас, балки уни ўз манфаатларига мослаштиришда “жонбозлик” кўрсатилаётганга ўхшаб қолмаяпдими?
Жаҳонгир Мирзаев каби юристларнинг бу мавзуни жамоатчиликка олиб чиқиши жамиятнинг уйғоқлигидан нишона. Энди навбат ваколатли органларга. Олти ойлик “раҳбар кутиш маросими” қачон тугайди?
Агар АРГОС тизими чиндан ҳам мустақил ва шаффоф бўлса, нега ушбу бўш лавозим бўйича халққа очиқ ҳисобот берилмаяпти? Халқ билиши керак бу ерда салоҳиятли кадр етишмаяптими ёки кимнингдир манфаати қонундан устун келяптими?
Муаллиф
ModeratorИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.