Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимида қонун ва адолат устуворлиги нафақат қоғозда, балки амалда бош мезон эканлигини яққол исботлаб берди. Фарғонада бир неча йил давомида “Журналист” ниқоби остида туҳмат, ҳақорат ва товламачилик билан шуғулланиб келган Э.Таджибаев устидан чиқарилган якуний суд ажрими ўз якунига етди.

“Баходир Саппаев” YouTube тармоғидан олинди фото сурат
Фарғонада ўзини “мустақил блогер”, “адолат посбони” қилиб кўрсатган, аслида эса шахсий адоват, туҳмат ва товламачилик билан кун кўриб келган Э.Таджибаев устидан чиқарилган суд ҳукми апелляция инстанциясида кўриб чиқилди.
Судлов ҳайъати тармоқ безорисининг қаттиқ тартибли колонияга равона бўлиши ҳақидаги қарорни ўзгаришсиз қолдирди. “Қаҳрамонимизнинг” барча қабиҳликлари судда ўз тасдиғини топди!
Э.Таджибаев АТ “Халқ банки” филиали бошлиғи К.Ю га қарши шахсан қабиҳ режа тузган. У банк раҳбарини шарманда қилувчи аудиоёзувларни қўлга киритиб, уларни ўзи бошқарадиган Телеграм каналларига жойлаштирган ва тагига «давоми бор» деб таҳдидли изоҳ қолдирган. Гўёки “ҳақиқатни ошкор қилаётган инсофли блогер” ролини ўйнаган.
Бу ҳолатни кўриб, гапирворгинг келади , “инсоф посбони” бу постларни халқ учун чиқармаган экан. У банк раҳбарини ижтимоий тармоқларда бутунлай шарманда қилиш билан қўрқитиб, бошқа бир фуқаронинг номидаги 29 000 000 сўмлик кредит қарздорлигини банк раҳбарига мажбуран тўлатишни (мулкий хусусиятдаги талаб қўйишни) мақсад қилган.
Мана сизга “халқпарварлик”! Ушбу жиноий ҳаракат суд томонидан тўғридан-тўғри ЖКнинг 165-моддаси (Товламачилик) билан ўз тасдиғини топди.
Бу сохта “қаҳрамон” нинг навбатдаги жиноий нишони маҳаллий журналист ва ОАВ раҳбари Ш.Эсанов бўлган. Э.Таджибаев ичидаги шахсий адовати ва нафрати туфайли ҳеч қандай инсонийлик ва эркаклик чегараларига риоя қилмаган.
Э.Таджибаев журналист Ш.Эсановнинг автомашинасидан унинг фуқаролик паспортини ўғрилик билан эгаллаб олгани
Эркак кишига “хос»” иш тутиб, ўғирланган паспорт суратларини ва Журналистнинг оила аъзолари, вояга етмаган фарзандларининг шахсий фотосуратларини сохта Телеграм каналига жойлаштиргани
Суратлар остига жабрланувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирловчи, уларни жамиятда шарманда қилувчи уйдирма ва туҳматларни шахсан ўзи ёзиб тарқатгани судда ўз тасдиғини топди.
Э.Таджибаевнинг айнан мана шу шахсий адовати туфайли Ш.Эсанов билан ҳамкорлик қилган бошқа мухбир ва блогерларни (О.Халиков, Н.Мўсинов, М.Солиева) ҳам нишонга олиб, уларнинг суратлари тагига шармандали бўҳтонлар ёзгани ҳам жиноят иши доирасида тўлиқ тасдиқланди.
“Ҳақиқатчи блогеримиз” шу даражада паст кетган экан-да? Э.Таджибаевнинг жиноий безборилиги фақат виртуал оламда клавиатура қаҳрамони бўлиш билан чекланмаган. 2025 йил 12 май куни у Тез тиббий ёрдам масканига кириб, шифокорлардан ўзбошимчалик билан, худди ўзи профессордек “Эуфиллин” дорисини уришни талаб қилган.
Текширув давомида шифокорлар унга бу дорини бериб бўлмаслигини айтганда, у қутуриб, хизмат вазифасини бажараётган шифокорларни ҳақорат қилгани, тиббий ускунани ерга уриб синдиргани ва шифокорга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатларни намойиш этгани судда ўз тасдиғини топди.
Тармоқда ахлоқдан дарс берадиган одамнинг асл тарбияси шифохонада кўринди-қолди.
Сохта блогернинг қонунбузарликлари 2025 йил 16 май куни энг даҳшатли ва шу билан бирга кулгили нуқтасига етди. Суд ажримига асосан унинг хонадонида тинтув ўтказишга келган Фарғона шаҳар ИИБ терговчиси ва тезкор ходимларига у ҳақиқий “жанггари кино қаҳрамонларидек фаол қаршилик кўрсатган.
Тергов органи тинтув жараёни
У ошхона пичоғини олиб, ИИБ ходимларининг ҳаётига таҳдид қилгани ва пичоқни бўйнига тираб, тергов ҳаракатларини тўхтатишни талаб қилгани ҳамда уни зарарсизлантирмоқчи бўлган ИИБ катта тезкор вакили Э.Ўга тан жароҳати етказгани
Бу ҳам етмаганидек, артистликни жойига қўйиб, уйидаги ёнувчи дизель ёқилғисини (солярка) бошидан қуйиб, ўт олдиргич (зажигалка) ёрдамида ўзини ва атрофдаги ИИБ ходимларини ёқиб юбориш билан таҳдид қилгани суд процессида тўлиқ ўз тасдиғини топди. Мақсад қонуний жазодан қўрқиб, ИИБ ходимларини ва маҳаллани ваҳимага солиш бўлган.
Э.Таджибаев муқаддам қасддан жиноят содир этиб, шартли озод қилинганидан тўғри хулоса чиқармасдан, яна қасддан мана шундай оғир жиноятларни содир этган.
Содир этган ваҳшиёна жиноий эпизодлари учун унга бундан-да кўп ва оғирроқ жазо муддати берилиши лозим бўлса-да, суд Давлатимизнинг олий қадрияти бўлган инсонийлик ва гуманизм принципидан келиб чиқиб, унинг оилавий шароитини инобатга олди (суд унга раҳм қилди). Қонун доирасидаги узил-кесил жазони тайинлади.
Э.Таджибаев Жиноят кодексининг 139-моддаси (Туҳмат), 140-моддаси (Ҳақорат), 165-моддаси (Товламачилик), 219-моддаси (Ҳокимият вакилига қаршилик) ва 227-моддаси билан буткул айбдор деб топилди ва жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташи белгиланди.
Судда адолат бор, қонун устувор! Тармоқда ниқоб кийиб, инсонлар ҳаётини заҳарлаган, солярка қуйиб шоу кўрсатган товламачининг сўнгги бекати барибир темир панжара орти бўлди. Энди у ерда бемалол «блогерлик» қилиши мумкин.
Муллиф Ёдгорбек Қўшақбоев
Муаллиф
ModeratorИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.