Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Фарғонадаги «Ойбек» туғруқхонаси ҳақидаги иддаолар ростми ёки ёлғон? “Суриштирув” Яқинда тармоқларда ушбу шифохонада пандус йўқлиги ҳақида шов-шувли видео тарқалди. Жамоамиз вазиятни ўрганиш учун тўғри тиббиёт масканига йўл олди. Аниқланишича, “Ташаббусли бюджет” доирасида ажратилган 1,5 миллиард сўм эвазига муассасада катта янгиланиш кетмоқда. Эски бинода пандус бўлган, янгисида эса аллақачон қурилмоқда!

Фарғона вилоятидаги Ойбек туғруқхонаси, яъни Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги маркази Фарғона филиалида пандус йўқлиги ҳақида ижтимоий тармоқларда танқидий видео эълон қилинган эди. Фергана медиа жамоаси томонидан журналистик суриштирув олиб борилганида, асл вазият умуман бошқача эканлиги, тармоқларда тарқалган иддаолар ҳақиқатдан йироқлиги маълум бўлди.
Аниқланишича, мазкур тиббиёт масканида беморлар ва уларнинг яқинлари учун замонавий ва қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ ЛОЙИХАСИ АСОСИДА ТАЪМИРЛАНАЁТГАН БИНО
Айнан шу қурилиш ва таъмирлаш ишлари сабабли, шифохона жамоаси айни пайтда вақтинчалик бошқа бинодан фойдаланиб келмоқда.

Вақтинчалик фойдаланиб турган бино
Аҳамиятлиси, жамоа янги бинога ҳали тўлиқ кўчиб киришга улгурмаган бўлса-да, у ерда беморлар учун пандус ясаб қўйиш ишлари аллақачон олиб борилаётган эди.
Назира Абдулазизова бўлим бошлиғи видео мурожаати
Ушбу катта ҳажмдаги янгилаш ишлари учун 2025 йилги Ташаббусли бюджет лойиҳаси доирасида 1,5 миллиард сўм маблағ ажратилган бўлиб, қўшимча ишлар марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмоқда.

Бинонинг лойихаси
Шунингдек, ремонт жараёни кетаётган ўша эски қабулхона биносида ҳам аслида пандус мавжуд бўлган.

Эски бино
Ижтимоий тармоқларда эса вазият атайлаб бўрттирилиб, кўчиш ва таъмирлаш жараёнидан фойдаланган ҳолда, гўёки пандус умуман йўқдай қилиб кўрсатилгани ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди.

Давлатимиз раҳбарининг саъй-ҳаракатлари билан фуқароларнинг сифатли тиббиётдан фойдаланиши йўлида шунча ишлар қилинаётган бир пайтда,

орамиздаги айрим шахсларнинг бундай хақиқатдан йироқ ҳаракатлари кишини ажаблантиради. Шундай бўлса-да, таъмирлаш ишлари туфайли вақтинча фойдаланилаётган бинода шифокорлар, ҳамшира ва ака-ука ҳамширалар, яъни тиббий ходимлар туну кун аҳил ва иноқ бўлиб, ўз иш фаолиятини сидқидилдан олиб бормоқдалар.
Муаллиф
ModeratorИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.