Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.

Дунёдаги энг шарафли ва олийжаноб иш инсон қалбига йўл топиш ва унда эзгулик уруғларини ундиришдир

Фарғона вилояти мактабгача таълим тизимининг ривожланишига беқиёс ҳисса қўшган, кўп йиллар давомида ушбу соҳада самарали ва фидокорона меҳнат қилган тажрибали педагог ва муваффақиятли раҳбар Юлдуз Мансуровна Ходжаева бугун ўзларининг таваллуд айёмларини нишонламоқдалар.
Юлдуз Ходжаева фаолияти давомида Фарғона вилояти Мактабгача таълим бошқармаси (ташкилоти) раҳбари сифатида масъулиятли вазифани шараф билан бажариб, ёш авлод тарбияси, тизимни модернизация қилиш ва соҳага янгича ёндашувларни олиб киришда муҳим ислоҳотлар ташаббускори бўлдилар. Бугунги кунда нафақада бўлишларига қарамай, улар яратган мактаб, устоз-шогирдлик анъаналари ва амалга оширган эзгу ишлари вилоят таълим тизимида юқори натижалар беришда давом этмоқда.
Ҳурматли Юлдуз Мансуровна!
Сизни бугунги қутлуғ таваллуд айёмингиз билан чин қалбдан муборакбод этамиз!
Вилоятимиз мактабгача таълим соҳасини юксалтириш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнатингиз, юксак масъулиятингиз ва касбий маҳоратингиз соҳа вакиллари учун ҳақиқий ибрат намунасидир. Сизнинг бағрикенглигингиз, ўз касбига бўлган садоқатингиз туфайли юзлаб шогирдлар, тарбиячи-педагоглар етишиб чиқди ва вояга етди.
Сизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, оилавий хотиржамлик ва хонадонингизга қут-барака тилаймиз. Фарзандларингиз ва набираларингиз ардоғида, ҳаётнинг ҳар бир кунидан қувониб, гўзал ва мазмунли умргузарлик қилиш бахти сизни тарк этмасин.
Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.