Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.

Ватан хавфсизлиги, давлат суверенитети ва миллий манфаатлар ҳар бир фуқаро ва ҳар бир давлат учун энг устувор қадрият ҳисобланади. Ҳеч қандай халқаро мақом, ташкилот ёки ниқоб Она Ватанимиз равнақи ва миллий хавфсизлик талабларидан устун бўлиши мумкин эмас.

Бугунги кунда инсон ҳуқуқи ва демократия шиори остида яширинган, халқаро миқёсдаги жиноий гуруҳлар томонидан ташкил этилаётган ахборот ҳужумлари мамлакатимиз ва фаолларимизга қарши амалга оширилмоқда.
Шунинг учун биз қуйидаги чораларни амалга оширишни қатъий сўраб қиламиз
ҚОРА РЎЙХАТ тузиш ва уни расман эълон қилиш, шу жумладан, фаолият юритаётган шахслар ва гуруҳларнинг мамлакатимиз ҳудудига киришига йўл қўймаслик;
Хорижий шахслар ва халқаро ташкилотлар вакиллари фаолиятини қонунчилик ва миллий хавфсизлик талаблари асосида назорат қилиш;
Давлат ва жамоатчилик институтлари ҳамкорлигида самарали ҳуқуқий ва институционал механизмларни яратиш.
Айниқса, мамлакатларимизда қонунга зид фаолият билан шуғулланган қуйидаги кимсаларнинг давлатлардан хайдаб чиқарилгани мутлақо адолатли қарор сифатида баҳоланиши лозим:
Стив Свердлов (ҲРW) — 2019 йилда Ўзбекистондан чиқарилган;Cонтент имаге
Умида Ниёзова (УГФ ва “Элтуз–Гейтуз” асосчиси) — 2024 йилда Ўзбекистондан чиқарилган;Cонтент имаге
Илья Нузов (ФИДҲ) — 2025 йилда Қирғизистондан чиқарилган.Cонтент имаге
Бизнинг қарашимизча, ушбу тажриба бошқа Марказий Осиё давлатлари учун ҳам амалий намуна бўлиши лозим.
Ҳар бир давлат «Ватан — энг аввало» тамойили асосида ҳаракат қилиши ва ўз ҳудудида миллий манфаатлар, суверенитет ва барқарорликни ҳимоя қилиши шарт.
Барча ватанпарвар фуқаролар, жамоатчилик ва давлат институтлари ушбу механизмларни фаол қўллаб қувватласин, миллий хавфсизлик ва давлат барқарорлигини таъминлашда бирлашсин.
Чунки Ватан — муқаддас! Энг аввало Ватан!
“Муқобил Ўзбекистон” мухолиф ҳаракати!

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.