Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Энг муҳим янгилик 2027 йилдан бошлаб аёллар ва болалар ҳуқуқлари билан боғлиқ ишларни фақат махсус тайёргарликдан ўтган судья ва терговчилар кўриб чиқади ҳамда «SOS» тезкор хабар бериш тизими йўлга қўйилади. Бу чоралар оила институтида маиший зўравонликни таг-туби билан йўқ қилиш ва ҳуқуқий муҳофазани халқаро даражага олиб чиқишга қаратилган.

2026 йил 3 мартда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида” ПФ-33-сонли фармон мамлакатимизда ижтимоий муҳофазани янада мустаҳкамлаш, оила институтини қўллаб-қувватлаш ва болаларни ҳар қандай салбий таъсирлардан ҳимоя қилиш йўлида муҳим қадам сифатида алоҳида эътироф этилади.
Фармоннинг қабул қилиниши аёллар ва болалар ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилаётган давлат сиёсати ва қонунчилик ислоҳотлари таркибида энг муҳим ҳуқуқий ҳужжатлардан бири ҳисобланади.
Фармоннинг мақсад ва вазифаларига тўхталадиган бўлсак, унинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
Эрта никоҳлар ва 16 ёшгача ҳомиладорлик ҳолатларининг олдини олиш: бу орқали вояга етмаган шахсларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши, ота-оналарнинг фарзандлар учун масъулияти оширилиши ва ёшларнинг соғлом ҳаётга тайёрланиши таъминланади.
Молиявий мустақилликка эришган ёшлар орасида масъулиятли никоҳни рағбатлантириш: давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари (субсидия, грант, ссуда) белгиланади ва ижтимоий реестрга киритилган оилалар учун молиявий кўмак миқдори 1,5 бараварга оширилади.
Аёллар ва болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини камайтириш: бундай шахсларни қўллаб-қувватлаш тизими ҳамда уларни ҳимоя қилиш механизмлари такомиллаштирилади.
Махсус тайёргарлик курсларини жорий этиш: оила ва хотин-қизлар масканларида никоҳланувчиларни “маиший зўравонликсиз бахтли оилавий ҳаётга тайёрлаш” махсус курслари ташкил этилади. 2026 йилда мазкур курсларда қамраб олиш 50%га, 2027 йилда 60%га ва 2030 йилда 100%га етказилиши режалаштирилган.
Фармон ижтимоий, ҳуқуқий ва маънавий жиҳатдан оила ва болаларни муҳофаза қилиш тизимини барқарорлаштиришга қаратилган.
Эрта никоҳ ва ёшларнинг ҳуқуқларига, эрта никоҳлар ва 16 ёшгача ҳомиладорлик ҳолатларига алоҳида эътибор қаратилган:
2027 йилдан бошлаб биринчи марта никоҳ тузаётган ёш оилалар учун давлат томонидан қўшимча имтиёзлар ва қўллаб-қувватлаш чоралари жорий қилинади.
Ҳомиладор ёш талабалар ва 3 ёшгача фарзанд тарбияси билан шуғулланувчи талабалар олий таълимда иккинчи имкониятга эга бўлади, улар масофавий таълим ва фанларни ўзлаштириш учун қўшимча муддат ва шароитларга эга бўлади.
Фармонда аёллар ва болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка қарши тизимни такомиллаштириш бўйича қатор ҳуқуқий ва амалий чоралар белгиланган:
Ҳимоя ордери берилган шахсларга “SOS” мобил иловаси орқали зудлик билан хабар бериш имконияти яратилади.
Зўравонлик содир этган шахсларнинг руҳиятида бузилиш мавжуд бўлса, мажбурий амбулатор психиатр кўрикдан ўтказиш тартиби киритилади.
2027 йил 1 январдан бошлаб аёллар ва болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик билан боғлиқ жиноятлар, қоида тариқасида, махсус тайёргарликдан ўтган терговчилар ва судьялар томонидан тергов қилинади ва ва кўриб чиқилади.
Фармонда тергов ва суд жараёнида аёл терговчи ва судьяларга устуворлик бериш ҳамда халқаро стандартларга асосланган махсус ўқув дастурлари орқали терговчилар ва судьяларни тайёрлаш назарда тутилган.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, Фармон аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим қадам ҳисобланади. У эрта никоҳ ва тазйиқ ҳолатларини олдини олиш, ваколатли идоралар ҳамкорлигини кучайтириш, жамиятда муросасизлик муҳитини шакллантириш ва оила институтини қўллаб-қувватлашни назарда тутади. Шу тариқа, мазкур фармон Ўзбекистонда ижтимоий муҳофазани мустаҳкамлаш ва ҳуқуқий тартибни таъминлашда асосий ҳуқуқий механизм сифатида хизмат қилади.
Алишер Абдуллаев
Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг судьяси

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.