Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Фарғона вилоятида иқтисодий суд мажлисларида масофадан туриб иштирок этиш имконияти яратилди. Энди фуқаролар ва тадбиркорлар ўз ҳудудидаги суд бинолари орқали ёки интернет орқали видеоконференцалоқа тизими ёрдамида суд жараёнларида қатнашишлари мумкин.

Ҳурматли фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари, корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда жамоатчилик вакиллари!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан 2026 йил 1 январдан бошлаб иқтисодий судлар фаолияти такомиллаштирилиб, Фарғона вилоятида Фарғона туманлараро иқтисодий суди (Фарғона шаҳар, Ал-Фарғоний кўчаси, 47-уй) фаолият юритмоқда.
Суд муҳокамаларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, иштирокчилар учун қулайлик яратиш ҳамда ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш мақсадида суд мажлиси заллари видеоконференцалоқа тизими билан жиҳозланган.
Энди фуқаролар ва тадбиркорлар вилоят марказига келмасдан, ўз ҳудудларидаги қуйидаги суд биноларидан видеоконференцалоқа орқали суд мажлисларида иштирок этишлари мумкин:
Фарғона шаҳар — Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида.
Фарғона тумани — жиноят ишлари бўйича Фарғона туман суди биносида.
Қўқон шаҳри — жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судлари биносидан.
Марғилон шаҳри — жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судлари биносидан.
Ўзбекистон, Қувасой, Бешариқ, Боғдод, Бувайда, Данғара, Ёзёвон, Қува, Қўштепа, Олтиариқ, Риштон, Сўх, Тошлоқ, Учкўприк ва Фурқат туманлари — ушбу туманлардаги жиноят ишлари бўйича судлар биносида.
Шунингдек, иштирокчилар суд биноларига ташриф буюрмасдан, яшаш манзили ёки иш жойидан туриб ҳам интернет орқали суд мажлисларида тўғридан тўғри иштирок этишлари мумкин. Бунинг учун “OneID” тизимида рўйхатдан ўтиб, vka.sud.uz орқали “TE Mobile” ва “TE Desktop” иловаларидан фойдаланиш имконияти мавжуд.
Қўшимча маълумот учун:
Фарғона туманлараро иқтисодий суди:
73-249-15-31 (40829)
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати: 73-249-15-30 (40807)
Энди суд хизматларидан фойдаланиш янада осон ва қулай — ортиқча вақт сарфламасдан, масофадан туриб иштирок этиш имконияти мавжуд.

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.