Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали фаолияти юзасидан Ижтимоий тармоқларда айтилган ҳолатлар ҳақиқатга қай даражада мос? Ferganamedia.uz журналистик суриштируви давомида ҳужжатлар, амалдаги тартиб ва масъулларнинг изоҳлари ўрганилди.

РИО ва БСИАТМ ФВФ Касаба қўмитаси раиси Қабилова Ёқутхон Чингизовна “бўлиб утган воқеалар” юзасидан изох берди
Ижтимоий тармоқларда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали фаолияти билан боғлиқ видеомурожаат тарқалиб, унда бир нафар фуқаро кесар кесиш (кесарево) операцияси учун тахминан бир миллион сўмлик дори-дармон воситаларига рецепт ёзиб берилганидан норозилигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан журналистик суриштирув олиб борилди. Суриштирув давомида аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш ҳамда давлат тиббий суғурта тизимини жорий этишга оид қарорларига мувофиқ, 2025 йил 1 январдан Фарғона вилоятида ҳам давлат тиббий суғурта тизими амалга киритилган.
Мазкур тизимнинг асосий мақсади давлат тиббиёт муассасаларида аҳолига кафолатланган ҳажмда сифатли тиббий хизмат кўрсатишдан иборат.
Журналистик суриштирув давомида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг тегишли кўрсатмаларига асосан стационар шароитда даволанаётган ҳар бир бемор учун кунлик дори-дармон воситалари, тиббий буюмлар ва реактивлар харажатлари учун 41 250 сўм миқдорида маблағ ажратилиши белгилангани маълум бўлди. Шу билан бирга, мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳар бир беморнинг ташхиси, операциянинг мураккаблиги, ҳамроҳ касалликлари ва тиббий кўрсатмаларига қараб қўшимча ёки махсус дори воситалари талаб этилиши мумкин. Бу эса ҳар бир ҳолатни алоҳида ўрганишни талаб қилади.
Тарқалган аудиоёзувлар таҳлил қилинганда, унда шифокор томонидан муайян маблағ талаб қилингани эмас, балки бемор яқини томонидан ташаббус билдирилиб, шифокор эса «кўнглингиздан чиқариб беришингиз мумкин» мазмунида жавоб қайтаргани эшитилади. Ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш эса ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ваколатига киради.
Айни пайтда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалида коррупциянинг олдини олиш, тиббий хизматлар шаффофлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар мурожаатларини тезкор кўриб чиқиш бўйича чора-тадбирлар амалга ошириб келинаётгани ҳам маълум қилинди.
Журналистик суриштирув давом этмоқда. Видеода келтирилган барча ҳолатларга тегишли ваколатли ташкилотлар томонидан ҳуқуқий баҳо берилгач, қўшимча маълумотлар жамоатчиликка тақдим этилади.
Муаллиф
ModeratorИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.