Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
ОАВ вакилига таҳдид қилиш давлат сиёсати ва қонун устуворлигига очиқчасига қарши чиқишдир. Фергана Медиа ходимига бўлаётган босимларни нафақат шахсга, балки сўз эркинлигига қилинган ҳужум деб баҳолаймиз. Таҳдид қилаётган ҳар қандай "кўчавой" гуруҳлар ёки шахслар қонун олдида жавоб бериши шарт. Биз ходимимизни ҳимоя қилиш учун барча имкониятларни ишга соламиз ҳеч бир тазйиқ жазосиз қолмайди, ҳеч бир куч бизни ҳақиқатдан тўхтата олмайди. Қонун ҳамма учун баробар!

Ёдгорбек Қўшакбоев Ferganamedia.uz Web sayt мухбири
Фарғона вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарияти диққатига! Бугунги кунда жамиятда очиқликни таъминлаш ва оммавий ахборот воситаларининг эркин фаолият юритиши давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланган. Бироқ, амалдаги қонунларни менсимайдиган, ўзини кўча қонунлари билан бошқариладиган ўтмиш даврларида деб ҳисоблайдиган шахслар томонидан ОАВ ходимларига нисбатан босим ўтказиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Вазият тафсилотига кўра, Фергана Медиа оммавий ахборот воситаси вакили Ёдгорбек Қўшақбоевга нисбатан унинг хизмат вазифасини бажариши билан боғлиқ равишда номаълум шахслар томонидан очиқчасига таҳдидлар бошланган. Ўзини кўча ботирлари қилиб кўрсатаётган бу шахслар ОАВ вакилининг шахсий ҳаётига дахл қилиб, унинг яшаш манзилини аниқлаш ва жисмоний тазйиқ ўтказиш харакати компанияси бошлаб юборишган.
Биз шуни қатъий билдирамизки, Фергана Медиа жамоаси ўз вакилини ҳеч қандай босим ёки таҳдидлар қаршисида ёлғиз қолдирмайди. Оммавий ахборот воситаси вакилининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш бу демократик ислоҳотларга ва жамият ошкоралигига қарши қаратилган жиноий ҳаракатдир.Шу муносабат билан, ҳуқуқ-тартибот идораларидан ушбу ҳолат юзасидан зудлик билан суриштирув ишларини бошлаш ва ОАВ вакили Ёдгорбек Қўшақбоевнинг хавфсизлигини таъминлашни, таҳдид қилаётган шахсларнинг кимлигини аниқлаб, уларга нисбатан қонуний жазо чораларини кўришни ҳамда ОАВ вакилининг дахлсизлигини таъминлаш бўйича конституциявий ҳуқуқларни амалда ҳимоя қилишни сўраймиз.
Биз адолат ва ҳақиқат йўлида хизмат қилаётган ходимимизнинг ҳуқуқларини барча қонуний воситалар билан ҳимоя қиламиз. Ҳуқуқ-тартибот идораларидан ушбу масалага шахсан вилоят раҳбарияти даражасида эътибор қаратилишини кутиб қоламиз. Фергана Медиа таҳририяти.
Муаллиф
Изоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.