Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ҳар бир фуқаро давлат органларига мурожаат қилганда, биринчи навбатда, қонунийлик, адолат ва ўз ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишига ишонади. Бироқ амалда бунинг акси содир бўлиб, мурожаат қилган шахснинг ўзи айбдор қилиб кўрсатилса,айрим масъуллар томонидан босим ва таҳдидларга дуч келса, бу жамиятда соғлом муҳитга ва қонун устуворлигига рахна етказмайдими?

Воқеа Қўштепа туманида фуқаронинг бир неча ой олдин 102 рақами орқали қилган мурожаатидан бошланади. Мазкур мурожаат бўйича Қамиштепа МФЙ катта профилактика инспектори тушунтириш олган бўлса-да, фуқарога натижа ҳақида белгиланган муддатларда на ёзма, на электрон тарзда жавоб берилган.
Орадан 5–6 ой ўтиб, мурожаат натижасини шахсан сўраб борган фуқарога инспектор қисқагина қилиб “Ҳеч қандай ҳуқуқбузарлик аниқланмагани учун иш ёпилган”, деган. Мазкур ҳолатнинг ўзиёқ “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари бузилган бўлиши мумкинлигини кўрсатади.
Қонунга кўра, ҳар бир мурожаат ўз вақтида кўриб чиқилиши ва натижаси ҳақида мурожаат этувчига ёзма ёки электрон шаклда хабар қилиниши шарт.
Фуқаро мазкур ҳолат юзасидан қонуний тартибда 102 рақамига қайта мурожаат қилиб, хизмат текшируви ўтказилишини сўрайди. Бироқ энг ҳайратланарли жиҳати шундаки, атиги 10 дақиқа ўтмай, шикоят қилинаётган инспекторнинг ўзига мазкур шикоят ижро учун юборилган.
Амалдаги қонунчиликка кўра, қарорлари ёки ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинаётган орган ёки мансабдор шахсга бундай мурожаатни кўриб чиқиш учун юбориш қатъиян тақиқланган.
Фуқарога бу ҳолат юзасидан эътироз билдириб қўнғироқ қилган ходим вазиятни тушунтириш ўрнига овозини кўтариб, асабийлашган холда телефонни қўйиб қўйган.
Мазкур ҳолат бўйича туман ИИБ масъулларининг аралашуви эса можарони янада чуқурлаштирган. Хусусан, Қўштепа туман ИИБ профилактика инспекторлари бошлиғи Бобошер Каримов билан бўлган телефон мулоқоти давомида фуқарога нисбатан қуйидагича босимлар қилингани айтилади. Мен билан ҳазиллашманг, бўлмаса кунингизни кўрсатаман» қабилидаги таҳдидлар Фуқарони лайк, подписчик йиғишда ҳамда «ватанпарвар эмаслик»да айблаш Энг таъсирли ва оғриқли нуқта “Бошқа тинч давлатга чиқиб кетиб яшанг”деган мазмундаги даъватлар.
ўз ҳуқуқини ва қонун устуворлигини талаб қилган фуқарога ўз Ватанини тарк этишни маслаҳат бериш қайси касб одобига ёки давлат хизматчисининг ваколатига киради? Масъул шахс бу гапи билан Ўзбекистонни нотинч давлат сифатида тавсифлаяптими ёки танқид қилган фуқарони ҳайдаб юбориш мумкин деб ҳисоблаяптими?

Муаллиф
Отабек ХоликовИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.