Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.

Ёрмозор тарихидаги энг билимдон авлод мактабга йўл олди десак, муболаға бўлмайди. Бугун Фарғонанинг Ёрмозор ҳудуди, "Шаршара" МФЙ, Теракзор кўчасида жойлашган, маҳалламиз фахрига айланган "Мишутка" болалар боғчасида унутилмас ва жуда таъсирли тадбир бўлиб ўтди.

Mishutka
Тадбир давомида болажонлар ўзларининг нафақат йил давомида, балки шу боғчада олган чуқур билимларини амалда кўрсатиб, ота-оналар ва меҳмонларни лол қолдиришди.

Тадбир жараёни
Жажжи математикларнинг тезкор ҳисоблаш қобилиятлари, мантиқий фикрлаши ота-оналарнинг олқишларига сазовор бўлди.

Иккинчи тилда эркин мулоқот Рус тилидаги шеърлар, қўшиқлар ва саҳна кўринишлари болаларнинг бу тилни қай даражада чуқур ва мукаммал ўзлаштирганини кўрсатиб берди.

Ҳар бир боланинг нигоҳидаги ишонч ва билимга бўлган чанқоқлик, уларнинг мактаб дастурига тўлиқ тайёр эканликларидан далолат беради.

Боғча тарбиячиларининг тинимсиз меҳнати, уларнинг ҳар бир бағрига босган боласига ўз фарзандидек меҳр бериб, ҳар томонлама чуқур билим улашгани бугун ўз мевасини берди.

Мишутка боғчаси
Меҳр ва ишонч маскани
"Мишутка" боғчаси нафақат Теракзор кўчаси, балки бутун маҳалланинг энг кўркам ва сифатли таълим масканларидан биридир.

Мишутка болалар боғчаси Устозлари
Бу ерда яратилган шароитлар ва кучли педагогик тизим болаларнинг келажакда Ватанимизга керакли, кучли кадрлар бўлиб етишишига мустаҳкам пойдевор бўла олади.

Тадбир якунида болажонларга илк "диплом" ва эсдалик совғалари топширилди.

Болаларнинг қувончи, ота-оналарнинг миннатдорчилик кўз ёшлари "Мишутка" жамоасининг машаққатли, лекин шарафли меҳнатига берилган энг олий баҳо бўлди.
Оқ йўл сизга, "Мишутка"нинг илк қалдирғочлари! Мактаб остонаси сиз каби билимдонларни интизорлик билан кутмоқда!

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.