Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Амирнинг Афғонистонга ўтиши жон сақлаш эмас, хорижий банклардаги миллиардлаб давлат мулкини қизил империядан асраб қолиш бўлган. У васиятида барча омонатларни Ўзбекистон халқиники деб ёздирган.

Бухоронинг сўнгги ҳукмдори Амир Олимхон шахсияти узоқ йиллар давомида совет тарихчилари томонидан тизимли равишда қоралаб келинди. “Халқ бойлигини тонналарча олтин қилиб олиб қочди”, деган ёлғон мафкура авлодлар онгига сингдирилди.
(ҳттпс://еу2.cонтабостораге.cом/ф28717бc1993479е82деc860142ф43да:ферганамедиа/уплоадс/имагес/имг_9378-321фф154-8д1c-496c-аб50-75025c7820е6.жпег)
Бироқ, яқинда Амир Олимхоннинг набираси берган интервью тарихнинг энг қоронғи саҳифаларига ойдинлик киритди ва совет пропагандасини бутунлай чилпарчин қилди.
Набираси ошкор қилган фактлар ҳар бир ўзбек ўғлонининг қалбини титратиши табиий.ферганамедиа/уплоадс/имагес/имг_9386-е4cд3c94-54е1-44а7-943б-дбб766ад57еф.жпег)
Амир чегарани бирданига тарк этмаган!
Кўпчилик Амир Бухоро бомбалангач, ўша куниёқ Афғонистонга қочиб кетган деб ўйлайди. Аслида эса ундай эмас. Набирасининг таъкидлашича, Амир Олимхон Ўзбекистон ҳудудини бирданига тарк этмаган.

У қизил аскарларга қарши нақ 7 ой давомида матонат билан жанг олиб борган.
Аммо самолётлар ва энг замонавий қуроллар билан қуролланган босқинчи империяга қарши курашиш учун вақт ўтиши билан Амирнинг имкониятлари тугайди. Жангчиларни ушлаб туриш, уларни қурол-яроғ ва озиқ-овқат билан таъминлаш учун пул маблағи қолмайди, аскарларнинг тинкаси қурийди. Фақатгина маблағ ва қурол мутлақо тугагач, у Афғонистон ҳукмдорининг таклифини қабул қилишга мажбур бўлади.

Қочиш эмас, буюк мажбурият ва миссия эди
Амир Олимхоннинг Афғонистонга ўтиши шунчаки жон сақлаш эмас, балки унинг зиммасидаги улкан тарихий миссия ва мажбурият билан боғлиқ эди. Амир яхши биларди агар у шу ерда ҳалок бўлса, Бухоро давлатининг хорижий банклардаги барча миллиардлаб моддий бойликлари, олтинлари эгасиз қолиб, чет давлатларнинг чўнтагига тушиб кетарди.

Унинг зиммасида халқаро ҳуқуқ асосида бу бойликларни сақлаб қолиш васияти ва мажбурияти бор эди. У Афғонистонга мана шу улкан бойликнинг қонуний калити ва эгаси сифатида, келажакда уни ўз халқига қайтариш стратегияси билан ўтган эди.
Энг аламли ҳақиқат шундаки Миллиардлар эгаси даволанишга пул тополмай вафот этган
Совет мафкураси “тонналарча олтин билан қочди” деб уқтирган ҳукмдор

мусофирчиликда қандай яшади? Набирасининг гувоҳлик беришича, Амир Олимхон Кобулда ўта оғир шароитда, ҳақиқий қашшоқликда кун кечирган. Ҳатто умрининг охирида оғир касал бўлиб қолганида, даволаниши учун етарли маблағ топилмагани сабабли вафот этган!
Тасаввур қиляпсизми? Чет эл банкларида миллиардлаб омонатлари бўлган одам, ўз шахсий соғлиғи учун бир тийин ҳам ишлата олмаган.

Чунки у давлат ва халқ мулкига хиёнат қилмаган, у пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатишни ор билган. Ватанни тарк этаётганда эса унинг ёнида фақат битта жулдир кийим ва ичида ҳукмдорлик тожи бўлган биттагина сандиқ бўлган, холос. Бугун Амир Олимхоннинг авлодлари боболарига хос олийжаноблик ва кенгфеилликни давом эттиришмоқда. Интервьюда набираси қатъий қилиб айтди Жаҳон банки ва чет эл молия тизимларида турган бу миллиардлаб маблағлар бизга, яъни Амир авлодларига керак эмас. Бу пуллар, бу тиллалар ўзбек халқиники!”

Бугунги кунда Амирнинг авлодлари томонидан тегишли ташкилотларга икки маротаба расмий сўров (запрос) юборилган. Агар Амирнинг васиятига биноан унинг хоки Кобулдан Бухорога кўчирилса, Ўзбекистон халқаро ҳуқуқ бўйича Жаҳон банкидаги барча миллиардлаб омонатларни олишга тўлақонли ҳуқуқий асосга эга бўлади.
Амир Олимхон хоин ҳам, бахил бой ҳам бўлмаган. У 7 ой давомида қизил босқинчиларга қарши қон тўккан, Ватанининг ҳаққини чет эл банкларида асраш учун мусофирликда даволанишга пул топмай, кўзида ёш ва соғинч билан вафот этган фожиавий ва буюк Саркардадир.

Эндиги вазифа ушбу тарихий ҳақиқатни тан олиш, Амирнинг васиятини бажариб, уни туғилган тупроғига қайтариш ва унинг қони эвазига асраб қолинган миллиардлаб хазиналарни қонуний эгаси

Ўзбекистон халқига қайтаришдир!

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.