Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.

Фарғона шаҳридаги «Маъшал» маҳалла фуқаролар йиғинида мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда маҳалла фаоллари ва нуронийлар эсдалик совғалари билан тақдирланиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг миллат ва жамият тараққиёти йўлидаги фидокорона меҳнатлари алоҳида эътироф этилди.

Бугун Фарғона шаҳридаги “Маъшал” маҳалла фуқаролар йиғини биносида мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

“МФЙ” фуқоролари билан “МФЙ” ходимлари
Унда маҳалланинг фаол ва нуроний фуқаролари, жамоатчилик вакиллари, шунингдек, ҳудуд ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган фидойи инсонлар эсдалик совғалари билан тақдирланиб, муносиб эътироф этилди.

тақдирлаш маросими жараёни
Тадбир давомида “Маъшал МФЙ раиси томонидан Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, халқ манфаатларига қаратилган оқилона сиёсат ҳамда юртимиз тараққиёти ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш борасидаги улкан саъй-ҳаракатлар алоҳида таъкидланди.

“Машъал” МФЙ раиси ўз нутқида юртимизнинг жаҳон миқёсидаги эътирофига алоҳида тўхталиб, АҚШдаги воқеликни айнан давлатимиз раҳбарининг фидокорона меҳнатлари Давлатимиз раҳбарининг тинимсиз меҳнатлари ва оқилона сиёсати туфайли бугун АҚШнинг йирик шаҳарларидан бири Сиэтлда 1 сентябрь расман Ўзбекистон Мустақиллиги куни деб эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Миромонович
Бу Президентимизнинг кечани кеча, кундузни кундуз демай, оромдан кечиб, юртимизни бутун дунёга танитиш йўлида олиб бораётган саъй-ҳаракатларининг ёрқин амалий натижасидир дея такидлаб ўтилди.

(Uzbekistan Independence Day) Ўзбекистон Мустақиллиги куни
Шунингдек, маҳалла институтини янада ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, ҳудудларда ободлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида фикрлар билдирилди.

Байрамона руҳда ўтган тадбир иштирокчиларда юртимиз мустақиллиги ва тинчлигининг қадрини яна бир бор ҳис этиш, Ватан тараққиётига дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлаш билан бирга, илиқ таассурот қолдирди.

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.