Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.

Ўзбекистонда “кўчавойларнинг қонунлари”га ўрин қолмагани, қонун устуворлиги таъминланаётган бир пайтда Қўқон шаҳрида ОАВ вакилига нисбатан қилинган таҳдид жамоатчиликни жиддий ўйлантирмоқда. Наҳотки айримлар ҳали ҳам ўзини қонундан устун қўйиб, таҳдид ва босим орқали муаммоларни ҳал қилишга уринаётган бўлса?

Сўз эркинлиги ва журналистлар хавфсизлиги ҳар қандай ҳуқуқий давлатнинг асосий мезонларидан бири ҳисобланади. Аммо Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида юз берган ҳолат жамоатчиликда жиддий хавотир уйғотмоқда.
Маълум қилинишича, «Халқ дарди» оммавий ахборот воситаси асосчиси Саиджонов Акмалжонга нисбатан «quqon_house» номи остида уй савдоси билан шуғулланиб келган шахс томонидан аудиоёзув орқали ўлим билан таҳдид қилингани, хусусан, «пишириб юбориш» каби иборалар ишлатилгани, шунингдек турли босимлар ўтказилгани айтилмоқда.
Агар мазкур аудиоёзув ҳақиқий бўлса ва ундаги таҳдидлар тасдиғини топса, бу нафақат бир журналистга нисбатан босим, балки сўз эркинлигига қарши қаратилган жиддий ҳолат сифатида ҳуқуқий баҳоланиши лозим.
Шу муносабат билан Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасидан ушбу ҳолатни алоҳида назоратга олишни, аудиоёзувдаги таҳдидларга ҳуқуқий баҳо беришни, барча ҳолатларни холисона ўрганишни ҳамда қонун талабларига мувофиқ айбдор шахсга нисбатан тегишли чоралар кўришни сўраймиз.
Бугун Фарғона вилоятида жиноятчиликка қарши кескин кураш олиб борилаётган бир пайтда жамоатчиликни бир савол ўйлантирмоқда?! Қўқонда ҳали ҳам «кўча қонунлари» устунми? ёки қонун устуворлигими?
Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг расмий муносабати ва қонуний чоралари нафақат бир журналистнинг хавфсизлиги, балки сўз эркинлиги ва қонун устуворлигига бўлган ишонч учун ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Муаллиф
ModeratorИзоҳлар йўқ.