Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Фарғона тумани ҳокими Нодиржон ака, сиз Халқ депутатлари Кенгаши раиси эмассиз. Сиз Кенгаш олдида ҳисобот берувчи ижро ҳокимияти раҳбарисиз. Ислоҳотлар нафақат қонунларда, балки амалий фаолиятда ҳам кўриниши керак!
Yettinchi chaqiriq Xalq deputatlari Farg'ona tumani Kengashining navbatdagi 25-sessiyasi
Расмлар

Фарғона тумани Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдаги сессиясидан тарқалган бир сурат ижтимоий тармоқларда жиддий муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Суратнинг ўзиёқ муҳим бир саволни кун тартибига олиб чиқди

Ижтимоий тармоқдаги “материал”
ҳокимлар ҳақиқатдан ҳам Кенгашдан ажратилдими ёки бу ислоҳот ҳали ҳам айрим жойларда фақат қоғозда қолмоқдами? Президент ташаббуси билан амалга оширилган ислоҳотлар натижасида ҳокимларнинг Халқ депутатлари Кенгашига раислик қилишига чек қўйилди.

@@caption(VII ЧАҚРИҚ 25-СЕССИЯСИ) Бу ўзгаришнинг асосий мақсади ижро ҳокимияти билан вакиллик ҳокимияти ўртасидаги ваколатларни аниқ ажратиш, Кенгаш мустақиллигини таъминлаш ва депутатлик назоратини кучайтиришдан иборат эди.

Фарғона туман ҳокими Нодиржон Машрапов
Энди ҳоким Кенгаш раиси эмас. Энди у Кенгаш олдида ҳисобот берувчи мансабдор. Депутатлар эса унинг фаолияти устидан назорат ўрнатиши керак.

Фарғона туман депутатлар кенгаш аъзолари
Аммо Фарғона туманидаги мазкур сессиядан олинган сурат бу ислоҳотларнинг амалий ифодаси қандай экани ҳақида савол уйғотмоқда.

Тик турган Фарғона туман кенгаш раиси хоким олдида
Суратда Кенгаш раиси тик турган ҳолда ҳокимнинг маърузасини тинглаётгани, ҳоким эса президиумнинг асосий ўрнида ўтирганини кўриш мумкин.
Албатта, битта суратга қараб кескин ҳуқуқий хулоса чиқариш тўғри эмас. Лекин давлат бошқарувида ташқи кўриниш, протокол ва муносабатлар ҳам жуда катта рамзий аҳамиятга эга.
Чунки айнан шундай ҳолатлар орқали қонуннинг амалда қандай ишлаётгани намоён бўлади. Агар Кенгаш мустақил орган бўлса, бу мустақиллик нафақат ҳужжатларда, балки сессияларни ўтказиш тартибида, раҳбарларнинг ўрнида ва муносабатларида ҳам кўриниши лозим. Акс ҳолда жамиятда табиий савол пайдо бўлади қонун ўзгарган бўлса-да, фикрлаш тарзи ҳам ўзгарганми?
Ёки эски маъмурий бошқарув услуби ҳали ҳам сақланиб қолганми? Фарғона тумани ҳокими Нодиржон ака яқинда лавозимга тайинланган. Балки бу ҳолат аввалги амалиётнинг инерциясидир? Балки протоколга етарлича эътибор берилмагандир.
Бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам давлат бошқарувида қонуннинг руҳи ва мазмунига риоя қилиш биринчи навбатда раҳбарларнинг ўзи учун мажбурият бўлиши керак.
Чунки ислоҳотнинг ҳақиқий натижаси қабул қилинган қонунлар сони билан эмас, балки уларнинг амалда қандай бажарилаётгани билан ўлчанади. Шу боис Фарғона туманидаги ушбу ҳолатга масъуллар изоҳ бериши мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Зеро, агар ҳокимлар энди Кенгаш раиси бўлмаса, бу ҳолат сессия залининг ўзида ҳам яққол кўриниши шарт. Акс ҳолда «ҳокимлар Кенгашдан ажратилди» деган муҳим ислоҳот жамият кўзида қоғозда ёзилган қоида сифатида қабул қилиниши хавфи пайдо бўлади.

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.