Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.

Бир марта синов деб бошланган қадам баъзан бутун бир ҳаётни издан чиқариши мумкин. Бугун гиёҳвандлик нафақат алоҳида инсоннинг, балки оила, жамият ва миллат келажагининг энг хавфли душманларидан бирига айланмоқда.

Бугунги кунда гиёҳвандлик бутун дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. У нафақат инсон саломатлигига, балки оила муҳити, жамият барқарорлиги ва ёш авлод тарбиясига ҳам жиддий салбий таъсир кўрсатади.
Гиёҳванд моддаларга ружу қўйган шахс вақт ўтиши билан ўз соғлиги, иродаси ва ҳаёт мақсадларини йўқотиши мумкин. Бу иллат инсоннинг жисмоний ва руҳий ҳолатига зарар етказиб, унинг яқинлари билан муносабатларига ҳам путур етказади. Айниқса, ёшларнинг бундай зарарли одатларга берилиши уларнинг таълим олиши, касб эгаллаши ва келажак режаларига салбий таъсир қилади.
Гиёҳвандлик кўпинча қизиқиш, нотўғри муҳит ёки турли ваъдалар таъсирида бошланади. Аммо унинг оқибатлари оғир бўлиши мумкин. Бир лаҳзалик қизиқиш инсон ҳаётида узоқ давом этадиган муаммоларни келтириб чиқариши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Шу сабабли ҳар бир фуқаро, айниқса ёшлар гиёҳвандликнинг зарари ҳақида етарлича маълумотга эга бўлиши, соғлом турмуш тарзига амал қилиши, спорт, илм-маърифат ва фойдали машғулотларга интилиши муҳимдир. Оиладаги эътибор, таълим муассасаларидаги тарбия ва жамоатчиликнинг ҳамжиҳатлиги бу каби иллатларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.
Қонунчиликда ҳам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатлар учун жавобгарлик белгиланган. Зеро, инсон саломатлиги ва жамият хавфсизлигини таъминлаш ҳар биримизнинг умумий вазифамиздир.
Гиёҳвандликка қарши кураш бу фақат бир соҳанинг эмас, балки бутун жамиятнинг вазифасидир. Соғлом авлод юрт келажагининг кафолатидир.
Нодиржон Кимсанов
ЖИБ косонсой туман суди тергов судьяси
Муаллиф
ModeratorИзоҳлар йўқ.