Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.

Касбимиз тақозоси билан кундалик ҳаётда жуда кўплаб инсонлар ва турли даражадаги раҳбарларни кузатишга одатланганмиз. Бугун жамиятимизга баландпарвоз гапирадиган эмас, балки оддий ва халқчил етакчилар сув ва ҳаводек зарур бўлиб турибди. Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Шерзод Полвонов айнан мана шундай хокисорлик ва юксак билимни жамлаган янги авлод раҳбаридир.

Шерзодбек Полвонов Фарғона вилоят хокимининг ўринбосари
Бугунги кун раҳбари қандай бўлиши керак? Кўпчилик бу саволга "билимли, қатъиятли ва ташкилотчи" деб жавоб бериши табиий. Лекин замон ўзгармоқда, бугунги жамият, айниқса, ёшлар раҳбарда нафақат расмийликни, балки энг аввало самимият, оддийлик ва хокисорликни кўришни истайди.

Шерзодбек Полвонов Ёшлар билан бирга
Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Шерзод Полвонов ҳақида гап кетганда, уни яқиндан таниган, у билан бир марта бўлса-да суҳбатдош бўлган инсонларнинг тилига айнан мана шу сўз келади Самимият.

Ахрор Ўтамбаев: Шерзод Полвонов хақида илиқ сўзлари
Ички дунёнинг софлиги асл раҳбарлик фазилати Инсоннинг ички дунёсини, унинг асл қиёфасини билиш учун йиллаб бирга яшаш шарт эмас.

Баъзан бир оғиз ширин сўз, фикр алмашиш жараёнидаги холислик ва кўзлардаги самимият инсоннинг кимлигини яққол кўрсатиб беради. Шерзод Полвонов билан суҳбатлашган одам ундаги юксак маданиятни ва сохталикдан йироқликни дарров ҳис қилади.

Матбуот анжумани
Унда мансаб ҳавоси, ғоразлик ёки кибр асло сезилмайди.
Энг эътиборли жиҳати у ким билан гаплашмасин, ёш бола бўладими ёки ёши улуғ нуронийми, бир хилда ҳурмат ва эҳтиром билан мулоқот қилади. Суҳбатдошини тинглай олиш, унинг фикрини қадрлаш қобилияти бугунги ёш раҳбарлар орасида камдан-кам учрайдиган, аммо жуда зарур бўлган хислатдир.
Ёшлар учун ҳақиқий ўрнак
Бугун Фарғона ёшлари ўзларига замонавий, билимли (грамотный) ва шу билан бирга халқ ичида юрадиган раҳбарларни ўрнак қилиб олмоқдалар.
Шерзод Полвонов ўзининг ана шундай хокисорлиги ва юксак интеллектуал салоҳияти билан вилоят ёшлари учун чинакам мотивация манбаига айланиб улгурди. Унинг иш услуби, одамлар билан мулоқот маданияти келажакда катта марраларни кўзлаган ёшлар учун ўзига хос мактабдир.

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.