Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ўзбекистон меҳнат бозорида "мажбурий мехнат “ тугатилгани ҳақида бонг ураётган бир пайтда, Фарғона вилояти Экология бошқармасида Президент фармони очиқчасига оёқости қилинмоқдами? Халқ орасида "Тунги қўнғироқлар қироли"га айланган янги раҳбарнинг амри давлат қонунларидан устунми? Рамазоннинг муборак кунларида ходимларни уйқусидан уйғотиб, дам олиш кунида мажбурий ишга жалб қилишнинг орқасида қандай манфаат ётибди? Биз ушбу мақолада тизимдаги қўрқинчли "ўзбошимчалик" пардасини кўтарамиз. Мажлисдаги "махфий" режалар Жаримабозлик ва мажбурий меҳнат

Бугун мамлакатимизда муборак Рамазон ойи кезмоқда. Халқимиз рўза тутиб, ибодат билан банд бўлган, байрам кунларини оиласи даврасида ўтказишни режалаштирган бир пайтда, айрим раҳбарларнинг «эски тос, эски ҳаммом» қабилида иш тутаётгани жамоатчиликнинг кескин эътирозига сабаб бўлмоқда.
Қонун ҳамма учун баробар эмасми?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-257-сонли Фармони билан 2026 йилги дам олиш кунлари аниқ белгилаб қўйилган эди. Унга кўра, 8 март Хотин-қизлар куни якшанбага тўғри келгани боис, Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан 9 март душанба дам олиш куни деб эълон қилинган.
Бироқ, Фарғона вилояти Экология бошқармасининг янги раҳбари учун Президент фармони ҳам, Меҳнат кодекси ҳам иккинчи даражалидек гўё. Тўққизда бошланган «Тунги буйруқ» ва мажбурий йиғилиш
Олинган маълумотларга кўра, 8 март куни ифтордан сўнг тахминан тунги 20:00-21:00 ларда, ҳамма байрам кайфиятида бўлган бир пайтда, Фарғона вилояти Экология бошқармаси бошлиғи кадрлар бўлимига «жанговар» топшириқ берганини билган
Дам олиш кунида ўтказилган ушбу «фавқулодда» йиғилишда янграган топшириқлар эса кишини янада ҳайратга солади Мажбурий равишда жарималар миқдорини кўпайтириш ва бошқа ажойиб топшириқларини эшитиб
Савол туғилади Дам олиш кунида ходимни ишга чақириш учун унинг ёзма розилиги ва касаба уюшмасининг рухсати олинганми?
Байрам куни ишлаганлик учун икки ҳисса ҳақ тўланиши кафолатланганми? Ёки янги раҳбар “Меҳнат кодекси мен учун шунчаки қоғоз” деб ҳисоблайдими?
Рамазон ойида одамларни саҳарлик ва ифторлик орасида сарсон қилиш, дам олиш ҳуқуқидан маҳрум этиш қайси ахлоқий ва ҳуқуқий мезонга тўғри келади?
Вазирлик ва Инспекция нега жим?
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Фарғона вилояти меҳнат инспекцияси расмий муносабат билдириши шарт!
Жамоатчилик қуйидаги саволларга жавоб кутмоқда
Президент фармони билан берилган дам олиш кунини бекор қилишга Фарғона Экология бошқармаси бошлиғининг ваколати борми?
Байрам куни мажбурий йиғилишга чақирилган ходимларнинг ҳуқуқларини ким ҳимоя қилади?
Давлат идорасида “мардикор ишлатиш ва режавий жарима возлик” топшириқлари берилиши қанчалик қонуний?
Президент фармони турган жойда, ундан устун турадиган маҳаллий “хонларни”нинг пайдо бўлиши ислоҳотлар илдизига болта уриш билан баробар эмасми? Фарғона вилоят экологиясидаги эса бу “ўзбошимчалик-ка бўлса” тегишли ташкилотлар томонидан ҳуқуқий баҳосини олиши шарт. Қонун устувор, жазо муқаррар бўлиши керак!

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.