Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи (ФНҚИЗ) атрофидаги можаро янги тафсилотлар билан бойиди. Маълум бўлишича, заводнинг «Ўзсувтаъминот» олдидаги 10 миллиард сўмлик қарзи ичимлик сувидан эмас, балки айнан канализация (оқова сув) хизматлари учун экан. Завод раҳбарияти ўз чиқиндисини текинга оқизишга ўрганиб қолганми? Заводдан чиқадиган оқова сувлар бу оддий сув эмас. Унинг таркибида нефт қолдиқлари ва кимёвий бирикмалар бўлиши табиий. Бундай сувларни тозалаш иншоотларида қайта ишлаш учун улкан миқдорда электр энергияси, қимматбаҳо реагентлар ва ишчи кучи сарфланади.

ФНҚИЗ раҳбарияти эса мана шу ишларни сув таъминоти корхонаси елкасига ташлаб қўйган. 10 миллиард сўм тўланмагани дегани бу тозалаш иншоотларини таъмирлаш ва замон талабига мослаш учун маблағ йўқ дегани!
Заводни бошқараётган «Saneg» компанияси ва унинг директори Хабиб Латипов ҳар бир интервьюсида модернизация ва экология ҳақида чиройли гапиради. Лекин амалда-чи?
Наҳотки миллиардлаб фойда кўраётган гигант корхона ўз чиқиндисини тозалатиш учун пул топа олмаса? Бу очиқчасига "бизга ҳамма нарса мумкин" деган кайфият эмасми?
Заводнинг 10 миллиардлик қарзи сабабли «Ўзсувтаъминот» ишчиларига ойлик беролмаслиги, насосларни янгилай олмаслиги мумкин. Натижада Фарғонанинг канализация тизимида авариялар юз берса, заҳарли сувлар ер остига сизиб кетса, бунга ким жавоб беради? Завод раҳбариятими ёки уларнинг "экологик лойиҳалари"?

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.