Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Алон Мизраҳи исроиллик журналист, дунёдаги энг таниқли яҳудий зиёлиларидан бири шундай дейди: «Биз тарихий воқеаларга гувоҳ бўляпмиз. Эрон ҳаммани ҳайратга соладиган тарзда Америка ҳарбий базаларини шунчалик кенг кўламда, шунчалик катта миқёсда ва шунчалик қатъият билан йўқ қилмоқдаки, дунё бунга тайёр эмас. Эрон атиги 4 кун ичида минтақадаги ҳарбий устунлик ҳудудини кенгайтиришга муваффақ бўлди. Эрон дунёдаги энг қиммат ва энг қимматбаҳо ҳарбий базаларни, мулкларни ва ҳарбий техникаларни йўқ қилди. Баҳрайн, Қувайт, Қатар ва Саудия Арабистонидаги Америка базалари бутун дунёдаги энг катта ҳарбий иншоотлар қаторига киради.

Бу иншоотларни қуриш учун ўнлаб йиллар давомида триллионлаб доллар сарфланган. 30 йилдан ортиқ вақт давомида қилинган ҳарбий харажатларнинг катта қисми беҳуда кетгани ҳақида гап кетмоқда.
Юз миллионлаб доллар қийматига эга радарлар бир зумда йўқ қилинаётганини кўряпмиз. Барча ҳарбий базалар ташлаб кетилганини, ёқиб юборилганини, талон-тарож қилинганини ва йўқ қилинганини кўряпмиз. Ва сизга айтаманки, мен билганимча, Пёрл-Харбор ҳужумидан ташқари, АҚШ бутун тарихи давомида бундай вайронагарчиликни бошдан кечирмаган. Аммо у фақат бир ҳужум эди.
Анъанавий урушда ҳеч бир душман ҳозир Эрон Америка ҳарбий кучларига қилаётган ишни қилмаган. Бу ишга ишониш қийин. Ҳарбий вазият шунчалик жиддийки, цензура бу уруш ҳақидаги деярли барча янги маълумотларни тўсиб қўймоқда. Агар эътибор берган бўлсангиз, кундан-кунга камроқ маълумот олаяпмиз.
Ўттиз беш йил олдин, биринчи Ироқ уруши пайтида, Ироқдан саноқсиз видеоларни кўрардик. Ўшанда “ақлли бомбалар” ва камералар янги технология эди, аммо ҳар кеча тунги ҳужумларнинг видеолари кўрсатиладиган. Ҳозир эса деярли ҳеч қандай видео йўқ.
Шуни тушунинг! Гўёки дунёдаги энг катта ҳарбий кучга эга, дунёдаги энг катта ҳаво кучларига эга давлат ҳақида гап кетяпти. Ва АҚШ Эрон мудофаасини бузганининг гўё тўртинчи куни бўла туриб, Эрон осмонида Америка устунлигига доир ҳеч қандай белги кўринмаяпти. Теҳрон ёки Эроннинг бошқа ҳудудлари устидан учиб юрган самолётларимизнинг видеолари қаерда?
Америка аскарлари Эрон ҳудудига қадам қўйишни ҳатто хаёл ҳам қила олмаяпти. Бу уруш қанчалик умидсиз эканини тушуниш учун, тўртинчи куннинг ўзидаёқ Трамп маъмуриятидан энг ақлга сиғмайдиган таклифлар ва ғояларни эшитяпмиз.
Масалан, Форс кўрфазидан чиқиб кетаётган нефть танкерларига ҳарбий кузатув беришни таклиф қилишяпти. Нима дейяпсизлар сиз!? Минглаб Эрон ракеталари йўқ қилиш ҳудудига Америка кемаларини юборишни истаяпсизларми? Ҳозирги пайтда Ҳурмуз бўғозидан ҳеч ким ўта олмаяпти.
Эронликлар бунга ўнлаб йиллар давомида тайёргарлик кўришган. Айримлар курд милицияларини қуроллантириб, Эронни босиб олиш ғоясини очиқча айтяпти. Нима дейяпсизлар сиз!? Эрон харитасини кўрганмисиз? Кўринишича, Трамп маъмурияти Эрон харитасини ҳеч қачон кўрмаган! У қанчалик катта эканини биласизми?
Эронни босиб олиш нима дегани!? 10 минг кишилик милиция Эронни босиб олади деб ўйлаяпсизларми? Ёки 50 минг? Ёки 100 минг? Эрон уларни ютиб юборади.
АҚШ ва Исроил бу урушни аллақачон ютқизиб қўйган. Улар миллионлаб тинч аҳолини уйларида ўлдириши мумкин. Улар кучли бомбаларга эга ва биноларни портлатиши мумкин. Аммо бу урушда ғалаба қозона олмайди.
Эроннинг ҳарбий инфратузилмаси ва қуроллари мамлакатнинг турли ҳудудларида, ер остида чуқур жойлашган. Америкаликлар ҳам, айниқса исроилликлар ҳам уларга етиб бориш имконига эга эмас.
Улар жуда ёмон аҳволда. Бошлаган ишларини тугатиш имкониятлари йўқ.
Бу барчаси тугаганда, АҚШ ҳеч қачон Ғарбий Осиёга қайтмайди. Яқин Шарқда Америка ҳарбий мавжудлиги қолмайди. Буни сизга ҳозирдан аниқ айтиб қўяман».
Алон Мизраҳи - Исроиллик журналист

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.