Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.

Инсон қадри учун! Тошкентда ўтаётган навбатдаги фестивал жамиятдаги меҳр-оқибат ва тенг имкониятлар байрамига айланди. Зироат Мирзиёева ташрифи билан бойиган ушбу тадбир Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизими янги босқичга чиқаётганини намойиш этди

Тошкент марказида инсон қадри, меҳр-оқибат ва инклюзив жамият иродасини ифода этувчи Инсон учун анъанавий фестивали бўлиб ўтмоқда. Тадбирнинг энг ҳаяжонли ва муҳим воқеаси Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёеванинг ушбу лойиҳага ташрифи бўлди.

Фестивал доирасида ногиронлиги бўлган шахслар томонидан яратилган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди. Бу ерда гап нафақат ҳунармандчилик, балки ирода ва матонат ҳақида бормоқда. Биринчи хоним ҳар бир стенд олдида тўхтаб, иштирокчилар билан суҳбатлашар экан, бу лойиҳалар шунчаки кўргазма эмас, балки инсонларнинг жамиятга тўлақонли интеграция бўлиши учун кўприк эканини алоҳида таъкидлади.

Янги механизмлар кучли ижтимоий ҳимоя
Ташриф давомида Зироат Мирзиёева ёшлар ва оилаларни қўллаб-қувватлашнинг энг замонавий, манзилли тизимлари билан танишди.

Бугунги кунда давлат фақат моддий ёрдам билан чекланиб қолмай, балки Инклюзив бандликни таъминлаш Ижтимоий тадбиркорликни ривожлантириш Банк ва бизнес секторини эҳтиёжманд қатламларга яқинлаштириш йўлидан бормоқда.

Инсон учун фестивали бу шунчаки байрам эмас, бу катта мулоқот платформаси. Бу ерда давлат идоралари, халқаро ташкилотлар ва бизнес вакиллари бир мақсад йўлида бирлашди

Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмаслиги керак Бугунги тадбир шуни кўрсатдики, инсон қадри Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг бош мезони бўлиб қолмоқда.

Биринчи хонимнинг иштироки эса ушбу жараёнга бўлган юксак эътибор ва жамиятдаги аёллар, оналар меҳрининг рамзига айланди.

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.