Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими ташаббуси ва вилоят касаба уюшмалари федерацияси қўллови билан 30 нафар журналист ҳамда блогерлар пойтахтга саёҳатга йўл олдилар.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими ташаббуси ҳамда вилоят касаба уюшмалари федерацияси қўллови билан 30 нафар журналист ва блогерлардан иборат гуруҳ Тошкент шаҳрига саёҳатга йўл олди.

Саёҳат иштирокчилари пойтахтдаги “Саёҳат сари” меҳмонхонасига жойлаштирилиб, улар учун маънавий-маърифий ва маданий дастур ташкил этилди.

Дастлаб журналистлар Янги Ўзбекистон боғи ҳамда Ғалаба боғида бўлиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, миллий тарих ва хотирани асраш борасидаги саъй-ҳаракатлар билан яқиндан танишдилар.

Саёҳат давомида иштирокчилар замонавий инфратузилма, янги шаҳарсозлик ечимлари ва пойтахтда яратилган шароитларни кузатиб, ўз таассуротларини ўртоқлашмоқдалар.

Бу каби ташрифлар журналист ва блогерларнинг дунёқарашини кенгайтириш, касбий фаолиятида янги ғоя ва тажрибаларни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Саёҳатнинг навбатдаги манзили Ислом цивилизацияси маркази бўлиб, мазкур масканда иштирокчилар халқимизнинг бой тарихи, илм-фан ва маънавият тараққиётига оид ноёб экспонатлар ҳамда замонавий музей технологиялари билан танишиш имкониятига эга бўладилар.
Муаллиф
Изоҳлар йўқ.