Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Президент ташрифи олдидан нималар яширилган еди? Фарғонани "қизил ҳудуд"дан қутқарган генерал бугун Тошкентда кимларни кутмоқда? Мевали дарахтга отилган тошлар ва кибрдан устун келган адолат тарихи.

ФВВ вазири Азизбек Икрамов
Бугун, 2026 йил 31 май куни соат 9:00 да Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Марказий аппарати биносида вазир, генерал-майор А.И. Икрамов томонидан фуқаролар, тадбиркорлар, тизим ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун навбатдаги шахсий қабул ўтказилади.
Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 4-уй.
Эслатма Қабулга ташриф буюрувчилардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) билан келишлари сўралади.
Биз вазирлик томонидан берилган ушбу расмий эълонни шунчаки навбатдаги тадбир эмас, балки халқчил раҳбарнинг ўз сўзи ва тамойилларига содиқлиги ифодаси деб биламиз. Зеро, биз бу инсоннинг иш услубини, фидоийлигини кеча ёки бугун эмас, у киши Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасига раҳбар этиб тайинланган энг оғир даврлардан буён яхши биламиз.
Бир пайтлар Фарғонада жиноятчилик авж олиб, асл вазият яширилган,
Ана шу пайтлардаги яширинган жиноятлар ортидан бугун одамларнинг оиласи жабр кўрди
сохта ҳисоботлар (сводкалар) билан юқори ташкилотлар чалғитилган кунлар ҳам бўлган эди.
Ушбу мавзу бўйича видео баёнотлар
11-Май куни 3 йил бўлар экан воқеаларга хам)
Ўшанда вилоят ИИБни бошқарган собиқ раҳбарлар даврида ҳақиқий жиноятлар ёпди-ёпди қилиниб, адолат излаганлар эмас, балки асоссиз иғволар орқали иш юритилган вазиятларга гувоҳ бўлганмиз. Ҳатто Давлат раҳбарининг вилоятга ташрифи арафасида Киргили мавзесида содир этилган 11 ёшли мурғак қизалоқнинг фожиали ўлими ҳам яширилишга уринилган эди. Ўшанда ижодий жамоамиз бор масъулиятни бўйнига олиб, асл ҳақиқатни Президентимизга етказиш учун видео ва мақолаларни кетма-кет эълон қилганди. Натижада адолат қарор топиб, сохтакор тизим раҳбарлари лавозимидан четлатилган эди.
Генерал-майор Азизбек Икрамов Фарғонага раҳбар этиб тайинлангач, вилоят "қизил ҳудуд"дан чиқарилди.
Халқ гувоҳ Ҳар якшанба куни тиним билмай оммавий ва шахсий қабуллар ташкил этилди. Вақтни йўқотмаслик учун автомашинасида 10 дақиқада тушлик қилиб, яна халқнинг дардини тинглашга қайтган тиришқоқликка гувоҳ бўлганмиз.
Жиноятчилик кескин жиловланиб, Фарғона яна осойишта ҳудудга айланди.
Генерал майёр Азизбек Икрамов баёноти
Халқимизда "Мевали дарахтга тош отилади" деган нақл бор. Генералнинг ушбу ҳалол меҳнатлари, сабри ва тўғрилиги Аллоҳ томонидан мукофоотланиб, бугун у киши Вазир даражасига кўтарилди.
Энг қувонарлиси, юқори лавозим ҳам у кишидаги камтарликни, халқ билан ҳамнафасликни ўзгартиролмади. Вазирлик фаолиятининг дастлабки кунлариданоқ яна одамларнинг оғирини енгил қилиш учун қабулларни бошлаб юбордилар.
Биз кўнгли очиқ, адолатли ва тиним билмас Генералимизга янги масъулиятли вазифаларда Аллоҳдан куч-қувват ва йўллари ҳамиша очиқ бўлишини тилаб қоламиз!
Муаммоси ва мурожаати бор юртдошларимизни эса бугунги қабулда фаол иштирок этишга чақирамиз.

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.