Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.

Бугун юртимизда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни кенг нишонланмоқда. Ҳар йили ушбу сана муносабати билан турли тадбирлар ўтказилади, аммо бу йил Фарғонада ташкил этилган байрам шодиёналари ўзининг юқори савияси ва ўзгача шукуҳи билан ажралиб турди. Бу шунчаки расмий тадбир эмас, балки вилоятда фаолият юритаётган барча ижодкорлар, журналист ва блогерларни бирлаштирган, уларнинг машаққатли меҳнатига ҳақиқий эҳтиром кўрсатилган чинакам қадрлаш кечаси бўлди.

Шерзодбек Полвонов Фарғона вилоят хокимининг ўринбосари хамда Шухратжон Эсанов
Ташкилотчилар томонидан ҳар бир деталга, меҳмонларнинг кутиб олинишидан тортиб, дастурнинг мазмун-моҳиятигача алоҳида эътибор қаратилгани яққол сезилиб турди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Устоз Мухаммаджон Обидов
Ижод аҳли учун яратилган бундай кўтаринки кайфият ва самимий муҳит байрамнинг қийматини янада оширди.

Байрам байрамдай бўлсин ахир
Вилоят раҳбарияти ва ташкилий қўмитанинг журналистлар мақомини улуғлаш, уларни рағбатлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатлари таҳсинга лойиқ.

Қалам аҳлининг якдил эътирофи
Тадбир давомида ва унинг якунида Фарғонадаги барча оммавий ахборот воситалари вакиллари, мустақил журналистлар ҳамда блогерлар бир овоздан ташкилотчиларга ўзларининг чексиз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Ижод аҳлини тинглай оладиган, уларни қўллаб-қувватлайдиган ва байрамни мана шундай юқори профессионал даражада ташкил этиб берган барча инсонларга, вилоят ҳокимлиги ва мутасаддиларга катта раҳмат айтамиз. Бугунги эътибор бизга янги куч ва янада шижоат билан ишлаш учун катта мотивация берди."

Фарғона медиа макони бугунги кунда нафақат вилоятда, балки республика миқёсида ҳам ўз ўрни ва сўзига эга бўлиб бормоқда. Бугунгидек юксак эътибор эса ҳаққонийлик ва халқ манфаати йўлида хизмат қилаётган қалам тебратувчиларнинг меҳнати ҳеч қачон бежиз кетмаслигининг яна бир исботи бўлди.

Фарғонанинг барча ижодкорлари номидан ташкилотчиларга яна бир бор раҳмат айтамиз, байрамингиз муборак бўлсин, ҳамкасблар!

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.