Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.

Адолат қарор топган жойда жамиятда ишонч мустаҳкамланади. Фарғона туманида бўлиб ўтган навбатдаги суд иши ҳам айнан шу ҳақиқатни яна бир бор тасдиқлади.

Фарғона туман жиноят ишлари бўйича тергов суди судьяси Ҳ. Қўқонбоев
Бугун Фарғона вилояти Фарғона туман жиноят ишлари бўйича тергов суди судьяси Ҳ. Қуқонбоев томонидан жабирланувчи О.Ҳ. ҳамда маъмурий жавобгар Ф.Қ.га оид маъмурий иш кўриб чиқилди.

Мазкур иш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 21-прим 2-моддаси асосида ярашув акти мавжудлиги инобатга олинган ҳолда якунланди. Суд жараёнида жабирланувчи ва жавобгар ўртасида ҳеч қандай хусумат қолмагани, улар ўзаро келишувга эришгани ҳамда низо тинч йўл билан бартараф этилгани эътиборга олинди.

Судья ишни ҳар томонлама, тўлиқ ва холис ўрганиб, инсонпарварлик ва инсонийлик тамойилларини устувор қўйган ҳолда қарор қабул қилди.

Бугунги қарор Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мираманович Мирзиёев томонидан суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалдаги кўриниши сифатида баҳоланмоқда. Давлат раҳбари таъкидлаганидек, «Ҳар бир фуқаро судга кирганида адолат борлигини ҳис қилиши керак» деган тамойил Фарғона туманидаги ушбу суд жараёнида ўз ифодасини топди.
Қонун устуворлиги билан бир қаторда, инсон тақдирига бефарқ бўлмаслик, ярашув ва ўзаро тушунишни рағбатлантириш ҳам суд тизимининг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Фарғона туман тергов судида қабул қилинган мазкур қарор айнан шу ёндашувнинг амалий намунаси бўлди.
Адолат, холислик ва инсоний муносабатни устувор қўйгани учун судья Ҳ. Қуқонбоев фаолиятига нисбатан ижобий фикрлар билдирилмоқда.

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.