Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Бугунги тадбир шунчаки ҳисобот эмас, фарғоналик қалам аҳлининг жипслиги ва устоз-шогирд анъаналарининг ёрқин намойиши бўлди. Муҳаммаджон Обидовнинг беш йиллик фаолияти ва молиявий шаффофлик бўйича берган ҳисоботи уюшманинг нақадар тизимли ишлаётганини кўрсатди. Нуроний устозларимизнинг бир-бирларига бўлган юксак эҳтироми биз ёш “кадрлар” учун энг катта маънавий мактаб вазифасини ўтади.

Устоз Мухаммаджон Обидов
Фарғона вилояти ижодкорлари учун навбатдаги муҳим воқелик Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлимининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу тадбир нафақат беш йиллик фаолият сарҳисоби, балки вилоят медиа муҳитидаги энг долзарб масалалар муҳокама қилинган жонли мулоқот майдонига айланди.
“Fergana Media” вакили сифатида ушбу йиғилишда иштирок этар эканман, энг аввало, даврага файз бериб турган нуроний устозларимизни кўриб кўнглим таскин топди.

Уларнинг юзидаги самимият, бир-бирларига бўлган юксак эҳтиромлари ҳар қандай инсонни ҳайратга солади.

Ўзлари устоз бўла туриб, ҳамкасбларига “Устоз” дея мурожаат қилишлари ҳақиқий маданият ва касбий садоқатнинг олий намунасидир.

Бу манзарани кузатиб, ич-ичимдан қувондим

“Эртага биз ҳам мана шундай ёшларга кириб, шундай ҳурмат топиш насиб қилсин”, дея ният қилдим.

Йиғилишда Уюшма раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Муҳаммаджон Обидовнинг устознинг ҳисоботи тингланди.

Таъкидлаш жоизки, вилоят бўлими томонидан амалга оширилган ишлар ва молиявий ҳисоботлар ҳар бир тийингача аниқ-равшан таҳлил қилиб берилди.

Маблағларнинг мақсадли сарфлангани, уюшма масъулларининг бу борадаги қатъий назорати фарғоналик қалам аҳлининг уюшмага бўлган ишончини янада мустаҳкамлади.

Ҳисоботда қувонарли ютуқлар билан бирга, дилни хира қиладиган оғриқли нуқталар ҳам тилга олинди.

Хусусан, босма ОАВларнинг аҳволи бугунги куннинг энг катта муаммоси бўлиб қолмоқда.
Илгари вилоятда 80 дан ортиқ газета фаолият кўрсатган бўлса, бугун улар сони 27 тага тушиб қолган.

Қўқон шаҳри, Ўзбекистон, Фурқат ва Учкўприк туманларида газеталар чиқмаяпти.
Уюшма аъзоларининг 60-70 фоизини фахрийлар ташкил этади, таҳририятларда ёш кадрлар етишмовчилиги сезилмоқда.

Бунда муассисларнинг эътиборсизлиги билан бир қаторда, журналистларнинг ўзларида ҳам ғайрат ва шижоат етишмаётгани танқидий қайд этилди. Янги қадамлар Йиғилишда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси Шуҳратжон Орипов иштирок этиб, Фарғона журналистлари фаолиятини юқори баҳолади.

Тадбир давомида 9 нафар бошқарув ва 3 нафар тафтиш комиссияси аъзолари тасдиқланди, шунингдек, республика конференцияси учун делегатлар сайланди.

Хулоса қилиб айтганда, ушбу йиғилиш Фарғона журналистикасининг нафақат кечаги куни, балки эртанги истиқболи учун ҳам муҳим дастуриламал бўлди. Устозлар дуоси ва ёшлар шижоати бирлашган жойда, албатта, янги зафарлар бўлади

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.