Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Тошкент шаҳрига қарашли йирик электр подстанцияларидан бирида юз берган кучли портлаш ва ундан кейинги даҳшатли ёнғин пойтахтнинг талайгина марказий ҳудудларини чироқсиз ва сувсиз қолдирди.

Объектлари ва тадбиркорлик субъектларида на чироқ бор, на сув бор бўлди . Жазирама иссиқ уйларда, дим хоналарда қолган аҳоли оғир аҳволда. Ёшлар-ку вазиятдан чиқиб кетиши мумкиндир, аммо бундай дим
ҳавода уйдан ташқарига чиқа олмайдиган ёши катта нуронийларимиз, сурункали хасталиги бор беморлар ва гўдакларнинг соғлиғи айни дақиқаларда жиддий хавф остида қолган эди .
Воқеа жойидан жонли эфир
Наҳотки тизим масъуллари вазиятнинг мана шундай ижтимоий оқибатларини, инсон қадрини ҳисобга олишмаган бўлса?
Биз аномал совуқларни бошдан кечирдик, куз-қиш мавсумидан «амаллаб», зўр-бавақт чиқиб олдик.

Агар ёзнинг илк ҳафталариданоқ пойтахт марказидаги инфратузилма бу даражада панд беришни бошлаган
бўлса, ҳали олдинда турган ҳақиқий саратон чилласини, аномал иссиқ кунларни қандай тасаввур қилиш мумкин? Тизим бунга тайёрми ўзи?

Пойтахт обрўси ва «кулиб ўтирган» туристлар фактори
Ушбу авария оқибатида нафақат оддий аҳоли, балки пойтахт марказида жойлашган бир нечта йирик меҳмонхоналар ва уларда истиқомат қилаётган чет эллик меҳмонлар ҳам сувсиз ва электрсиз қолди.

Зимистон электрсиз сувсиз қолган ахоли
Пойтахтга узоқ-яқиндан келган, юртимизнинг туризм жозибадорлиги ҳақидаги баландпарвоз гапларга
ишониб маблағ сарфлаган хорижлик сайёҳлар бугунги аҳволимизни кўриб, ажабланиб, пичинг билан кулиб
ўтиришибди. 21-асрда, давлатнинг бош шаҳрида 7 соатлаб ичимлик суви ва электр таъминотининг бутунлай узилиши бу мамлакатнинг инвестициявий муҳити ва халқаро имижига берилган жиддий
зарбадир.
Воқеа қандай бўлган
Ҳар қандай ривожланган давлатнинг энергетика тизимида юқори даражали маневр имкониятлари, яъни заҳира йўналишлари (обходной линиялар) бўлиши шарт. Лойиҳа бўйича, агар битта йирик подстанция ишдан чиқса ёки портласа, тизим автоматик равишда ёки тезкорлик билан аҳолини қўшни тармоқларга
ўтказиши ва таъминотни тиклаши лозим эди.
Хўш-хўш бу сафар нега ушбу тизим ишлаб кетмади?
Мутахассисларнинг фикрича, янги қурилаётган кўп қаватли бинолар ва объектларни эски инфратузилмага
улаб ташлаш натижасида қўшни подстанцияларнинг ўзи ҳам максимал юклама (перенагрузка) билан
ишламоқда ва қўшимча юкни ўзига ололмайди.
Вазият бўйича аҳоли ва гувоҳлар билан бевосита суҳбат олиб борилганда жуда
шубҳали ва қизиқ бир ҳолат аён бўлди. Портлаш содир бўлган ҳудудга тезкор қутқарув хизматларидан ташқари, Давлат стандарти (мувофиқликни баҳолаш органи) ходими ҳам етиб келган экан Гувоҳларнинг гувоҳлик беришича,

портлаган жойга яқиндагина ЯНГИ трансформатор ўрнатилганини айтиб ўтган!
Мутахассисларга ва Вазирга савол

Янги трансформатор нега портлади?
Айтинг-чи, ҳурматли соҳа мутахассислари,
Агар ускуна эски бўлганида, муддати ўтган
деб баҳона қилиш мумкин эди. Аммо янги ускунанинг портлаши жуда жиддий жумбоқларни ва
шубҳаларни ўртага чиқаради Брак ёки сифатсиз харидларми ? Дея фикир келмоқда бизда хафа бўлманг тағин лекин бу бизнинг фикримиз. Давлат харидлари орқали бюджетдан миллионлаб маблағ ажратилиб,
аслида техник талабларга умуман жавоб бермайдиган, сифатсиз ёки «брак» ускуна сотиб олинганми? Яна саволлар келиб чиқмоқда бу хам бизнинг фикримиз
Ушбу трансформатор ўзи реал “ГОСТ”кўригидан ўтганмиди?
Воқеа жойига Давлат стандарти ходимининг зудлик билан етиб келишидан мақсад нима? Янги ускунанинг ҳужжатларидаги камчиликларни ва асл айбдорларни
яширишми ёки ҳақиқатни аниқлаш?
Стратегия қани? Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва тизим раҳбарлари стратегик
объектларда бундай инқирозлар юз берганда аҳолини ичимлик суви билан таъминлайдиган насосларни автоном генераторлар билан жиҳозлашни нега ўйлаб кўришмаган?

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.