Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Бугун атроф муҳитни асраш масаласи нафақат экологик, балки ижтимоий ва ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлган долзарб муаммога айланди. Табиатга етказилаётган ҳар қандай зарар инсон саломатлиги ва келажак авлод тақдирига бевосита таъсир кўрсатади. Шу боис экологик қонунларга риоя этиш ва бу соҳадаги жиноятларга қарши курашиш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бугунги кунда атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш масаласи глобал аҳамиятга эга бўлган долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Инсон фаолияти натижасида табиатга етказилаётган зарар нафақат экологик мувозанатни бузмоқда, балки инсон саломатлиги ва келажак авлод тақдирига ҳам жиддий хавф солмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг XIV боби атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги жиноятлар учун жавобгарликни белгилайди.
Экология хавфсизлигига оид қонунбузилишлар(193-модда)
Ушбу моддага кўра, саноат, энергетика, транспорт ва бошқа объектларни лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланиш жараёнида белгиланганэкологик нормаларни бузиш оғир оқибатларга олибкелса, жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Бундайҳолатлар инсон ўлими, оммавий касалланиш ёкиатроф муҳитнинг жиддий ўзгаришига олиб келишимумкин.
Экологик маълумотларни яшириш (194-модда)
Мансабдор шахслар томонидан экологик ҳолатҳақидаги ҳақиқий маълумотларни қасддан яширишёки бузиб кўрсатиш жамият учун катта хавфтуғдиради. Бу каби ҳаракатлар аҳоли саломатлигигажиддий зарар етказиб, ҳатто инсон ўлимига сабаббўлиши мумкин.
Ифлосланиш оқибатларини бартараф этмаслик(195-модда)
Атроф муҳит ифлосланган ҳолларда масъулшахслар томонидан зарур чоралар кўрилмаслигиёки етарли даражада бажарилмаслиги оғирэкологик ва ижтимоий оқибатларга олиб келади.
Атроф муҳитни ифлослантириш (196-модда)
Ер, сув ва атмосфера ҳавосини ифлослантиришинсонлар ва тирик табиат учун хавфлиҳисобланади. Бу каби ҳуқуқбузарликлар оммавийкасалликлар ва табиий ресурсларнинг йўқолишигасабаб бўлади.
Ўсимлик ва ўрмонларга зарар етказиш (198-модда)
Экинзорлар, ўрмонлар ва бошқа ўсимликларгаэҳтиётсизлик ёки қасддан зарар етказиш табиатгакатта иқтисодий ва экологик зарар келтиради. Қонунга хилоф равишда дарахт кесиш ҳам жиноийжавобгарликка сабаб бўлади.
Агросаноат ва ветеринария соҳасидагиқоидаларни бузиш (199–200-моддалар)
Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва ҳайвонларни парваришлаш қоидаларини бузиш оғир оқибатларга, жумладан, касалликлар тарқалиши ва ҳайвонларнинг оммавий қирилишига олиб келади.
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнибузиш (204-модда)
Қўриқхоналар ва бошқа муҳофаза этиладиган ҳудудлар режимини бузиш ёки уларга зарар етказиш табиатни асрашга қаратилган давлат сиёсатини издан чиқаради.
Хулоса қилиб айтганда атроф муҳитни муҳофаза қилиш - бу ҳар бир фуқаронинг бурчи ҳисобланади. Экологик қонунларга риоя қилиш, табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ва қонунбузилишларнинг олдини олиш орқали биз келажак авлод учун соғлом ва барқарор муҳитни сақлаб қолишимиз мумкин.
Шу муносабат билан, ҳар биримиз экологикмаданиятимизни оширишимиз, табиатга зараретказувчи ҳар қандай ҳаракатларга қаршимуросасиз бўлишимиз лозим.
ЖИБ Фарғона шаҳар судининг раиси Тожиддин ака .Вахобов

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.