Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Расмиятчиликдан самимиятга ўтган тарихий учрашув Беларусь Президенти ўзбеклар билан ишлашни нега орзу қилишини айтди ва “Кеч қолмасдан келинг!” дея очиқ даъват қилди. Икки давлат ўртасидаги 2 миллиард долларлик тарихий келишув ва кутилмаган баёнотлар тафсилоти мақоламизда.

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги делегациянинг Беларусь Республикасига амалга оширган расмий ташрифи икки мамлакат йилномасидан тарихий учрашув сифатида жой олди.

Беларусь Президенти давлатимиз раҳбарини шахсан ўзи кутиб олмоқда
Давлатимиз раҳбарини Беларусь Президенти Александр Лукашенко жуда илиқ, кўтаринки кайфиятда ва юксак эҳтиром билан кутиб олди.

Беларусь Президенти расмий учрашув протоколига мувофиқ давлатимиз раҳбарини шахсан кутиб олмоқда.
Бу ташриф оддий расмиятчилик чегараларидан чиқиб, чинакам самимият ва дўстлик майдонига айлангани халқаро кузатувчиларнинг ҳам эътиборини тортди.

Учрашув: расмиятчиликдан самимиятгача.
Бу эса Ўзбекистон етакчисининг дунё сиёсат майдонида нақадар юксак ҳурматга сазовор эканини яна бир бор исботлади.

Александр Лукашенко
2 миллиард доллардан зиёд шартномалар
Ушбу тарихий мулоқот шунчаки дўстона суҳбат билан чекланиб қолмай, икки давлат иқтисодиёти учун туб бурилиш ясади.

Шартномалар тўплами
Ташриф доирасида умумий қиймати 2 миллиард АҚШ долларидан ортиқ бўлган йирик шартнома ва битимлар имзоланди. Бу рақамлар икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мисли кўрилмаган даражада юқори босқичга олиб чиқади.

Минск шахрида жойлашган, Ўзбекистон савдо уйи

Ўзбекистон ва Беларусьия янги тарихий босқичга чиққани
Беларусь Президенти Александр Лукашенко ўз нутқида иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга кўтариш бўйича қатъий ташаббусни илгари сурди. У айни пайтда Минск шаҳрида фақат битта “Ўзбекистон савдо уйи” мавжудлигига эътибор қаратиб “Нега атиги битта?” деган саволни ўртага ташлади.
Лукашенко Беларусьнинг ҳар бир вилоятида Ўзбекистоннинг савдо масканлари ташкил этилиши бўйича топшириқ берилишини маълум қилди. Бу ўзбек маҳсулотларининг Беларусь бозорини тўлиқ эгаллаши учун улкан имкониятдир.

Ўзбекистон хом ашё маҳсулотларидан тайёрланаётган жараён
Беларусь раҳбарининг ўзбек халқига ва давлатимиз етакчисига бўлган чексиз ҳурмати унинг самимий таклифида яққол намоён бўлди. Александр Лукашенко ўзбекистонликларни оилавий тарзда Беларусьга келишга, яшаш ва ишлашга очиқ даъват этди.

Музокарра жараёни
“Хозир келмасангиз, эртага оркангиздан
бошкалар келади”, дея таъкидлади Беларусь Президенти. Шунингдек, у соғлиқни сақлаш тизими ҳам ватандошларимиз учун юқори даражада бўлишини алоҳида билдириб ўтди.
Ўзбекистон ва Беларусь Президентларининг учрашуви
Мазкур тарихий учрашув Узбекистоннинг ташки сиёсатдаги обруси накадар баландлигини, президентимизнинг очик ва самимий дипломатияси дунё рахбарлари томонидан юксак кадрланишини яна бир бор курсатди.

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.