Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Биз тўқлик ичида очликни (ҳужайравий очликни), қулайлик ичида чарчоқни ҳис қиляпмиз. Ушбу мақола қондаги қанд рақамлари ҳақида эмас, балки ўзимиз эшитмай қўйган танамиз билан қайта суҳбат қуриш ҳақида. Дорилар симптомини даволаса, англаш ҳаётни қутқаради. Ўз организмингиз билан ярашиш вақти келмадими?

Аъзамжон Рахмоналиевич
Сўнгги йилларда шифокор сифатида мени энг кўп ўйлантирадиган саволлардан бири шу бўлди

нега инсонлар аввалгидан кўпроқ овқат еб, кўпроқ қулайликда яшаб туриб ҳам ўзини доимий чарчоқ, оғир ва касал ҳис қиляпти? Нега диабет, семизлик, гипертония ва юрак-қон томир касалликлари ёшариб бормоқда?
Баъзан қабулда беморга қараб туриб шундай ўйлайман

инсон танаси аслида жуда кучли тизим. У миллионлаб ҳужайралар, гормонлар ва мураккаб механизмлар орқали ҳар куни биз учун курашади. Лекин замонавий ҳаёт тарзи ҳаракатсизлик, стресс, сунъий овқатлар, уйқусизлик ва доимий шошилиш организмни аста-секин табиий мувозанатини изидан чиқариб қўймоқда.
Энг қизиғи шундаки, кўп инсон касалликни тўсатдан пайдо бўлади деб ўйлайди. Аслида эса организм йиллаб сигнал беради чарчоқ, қорин атрофида ёғ тўпланиши, уйқу бузилиши, ширинликка кучли хоҳиш, қувват етишмаслиги ва хокозо.

Лекин биз бу сигналларни кўпинча “оддий ҳолат” деб қабул қилиб эътибордан четда қолдирамиз.
Шу ерда менда бир фикр пайдо бўлган эҳтимол диабет фақат қондаги қанд миқдорини ошиши эмасдир. Балки у организмнинг ҳаёт тарзига берган жавоби бўлиши мумкун.
Доктор сифатида кўп йиллик амалиётим давомида бир нарсани аниқ тушуниб етдим: диабет бу фақат қондаги қанд миқдорини ошиши эмас.

Балки у инсон танасининг ҳаёт тарзига, стрессга, овқатланишга ва ҳаракатсизликка берган жавобидир. Бугун биз диабет ҳақида жуда кўп эшитамиз. Дорилар кўпаймоқда, таҳлиллар аниқлашмоқда, технология ривожланмоқда. Лекин шунга қарамай диабет ҳам, семизлик ҳам, гипертония ҳам йил сайин ортиб бормоқда. Демак, муаммо фақат қондаги қанд миқдори рақамларида эмас.

Мен қабулда кўп беморларни кўраман. Улар: “Доктор, қандим тушмаяпти”, дейди. Лекин суҳбат чуқурлашганда маълум бўладики, инсон йиллаб яхши ухламаган, ҳаракатсиз яшаган, стресс ичида юрган ёки овқатни яшаш учун, шифо учун эмас, нафсни қондириш воситаси сифатида қабул қилиб келган. Организм эса бунинг барчасини “эслаб қолади”.
Физиология нуқтаи назаридан қарасак, диабет

инсулин ва глюкоза ҳақидаги ўйини эмас. Бу мушак, жигар, ичак, стресс гормонлари, уйқу ва ҳатто нафас олиш билан боғлиқ катта тизимдир. Масалан, жисмоний ҳаракат пайтида мушаклар глюкозани ҳатто инсулинсиз ҳам қабул қила олади. Шунинг учун пиёда юришнинг ўзи қандни туширишда баъзан кутилмаган даражада катта аҳамиятга эга бўлади.
Мен яна бир муҳим нарсани кузатганман кўп инсон овқатни фақат қорин тўйдириш деб билади. Аслида эса овқат организм учун шифо ва қувват бўлмоқ зарур. Табиий, минимал қайта ишланган маҳсулотлар танани барқарорликка олиб борса, ўта қайта ишланган саноат овқатлари колбаса, чипс, тез тайёр маҳсулотлар, газли ичимликлар, сунъий қўшимчали ширинликлар каби маҳсулотлар қандни, яллиғланишни ва инсулин резистентликни кучайтиради.

Нафас олиш ҳам диабетда ўйлаганимиздан кўра муҳимроқ. Глюкоза энергияга айланиши учун кислород керак. Сурункали стресс ва юзаки нафас организмни доимий “хавф” ҳолатида ушлаб туради. Шунинг учун баъзан инсонда қанд бор, лекин энергия йўқ. Чарчоқ, уйқусизлик ва ички таранглик ортиб боради.
Шу сабабли мен диабетга қарши курашишдан кўра, инсонни ўз танасини тушунишга чақирган бўлардим.

Чунки тана душман эмас. У доим сигнал беради. Қанд кўтарилиши ҳам кўп ҳолларда ана шу сигналлардан бири.
Менинг фикримча, диабетни фақат дори билан эмас, ҳаёт тарзини англаш орқали ҳам бошқариш мумкин.

Овқат, ҳаракат, уйқу, стресс ва онгли қарорлар буларнинг барчаси даволашнинг бир қисми. Сўзимнинг охирида шуни айтмоқчиман Инсон организми биз ўйлагандан анча доно. У биз билан ҳар куни гаплашади. Фақат биз уни эшитишни унутиб қўйганмиз. Балки соғлиққа қайтиш янги дори қидиришдан эмас, ўз танамиз билан муносабатни қайта тиклашдан бошланади.
РИЭИАТМ фаргона филиали даволаш ишлари буйича директор ўринбосари Исраилов Аъзамжон Рахмоналиевич

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.