Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Марғилон шаҳрида содир бўлган воқеа бунга аччиқ мисол бўлди. Нафс қулига айланган ўғилнинг қилмиши нафақат унинг ўзини, балки унинг энг яқин инсонлари онаси ва опасини ҳам суд курсисига етаклаб келди. Марғилон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида оддий хонадоннинг ичида яширин "нарколаборатория" ва катта миқдордаги заҳри қотил сақланаётгани фош этилди. Энг ачинарлиси, жиноят изларини яширишда оиланинг бошқа аъзолари ҳам иштирок этган. Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар суди раиси Азамат Хабибуллаев раислигида кўриб чиқилган ушбу оғир жиноят иши бўйича якуний ҳукм ўқилди. Хўш, бир оилани жиноят кўчасига нима бошлаб кирди? Суд ҳукми қандай бўлди?

Гиёҳвандлик инсониятни таназзул ботқоғи сари бошлаётган энг хавфли иллатлардан бири ҳисобланади. Гиёҳвандлик наркотик моддаларга ўрганиб қолиш, аниқроғи, табиий ёки заҳарли синтетик моддаларни (айрим дори моддалари) вақтинча ёки сурункасига истеъмол қилиш натижасида келиб чиқадиган касаллик. Бунданнафақат гиёҳванд, балки бутун жамият зарар кўради.
Гиёҳвандлик шундай балоки, у нафақат бир инсонни таназзулга етаклайди, балки унинг оиласи, яқинларига зиён келтиради, жамиятдаги тинчлик-тотувлик, хотиржамликка путур етказади. Шунинг учун бу иллат қораланади, унга қарши муросасиз кураш олиб борилади.
Хусусан, мамлакатимизда ҳам гиёҳвандлик, наркотик моддалар савдоси, унинг ҳар қандай турини етиштириш ва сақлаш каби ҳаракатларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиб, жиноятга жазонинг муқаррарлиги, қонун устуворлиги таъминланиб келинмоқда.
Фарғона вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилаётган тадбирлар давомида бу йўналишдаги жиноятларга чек қўйилмоқда.
Афсуски, бу иллат ўз домига жамиятимиздаги бутун бир оилани ҳам тортаётгани жуда ачинарли ҳолатдир.
Марғилон шаҳрида яшовчи Ю.Х илгари гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган шахс бўлгани ҳолда, ўтказиш мақсадини кўзламасдан, бир дона гугурт қутидаги1 граммга яқин “гашиш” гиёҳвандлик воситасини яшаш хонадони ётоқхонасида қонунга хилоф равишда сақлаб келгани Марғилон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан 2025 йил 15 октябрь куниўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.
Бу ҳам етмагандек, Ю.Х ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, гиёҳвандлик воситаси ва кучли таъсир қилувчи моддаларга эга бўлгани ҳолда, келгусида кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситасини сотиш ва кучли таъсир қилувчи моддаларни ўтказишни мақсад қилиб, яшаш хонадонига ташиб келиб, турли махфийжойларига яшириб, сақлаб келган.
Марғилон шаҳар ИИБ ходимлари 2025 йил 4 ноябрь куни яна тезкор тадбир ўтказишиб,Ю.Х.нинг бу ўта оғир жиноятини ўз вақтида тўхтатиб қолишиб, хонадон ётоқхонаси ва бошқа хоналаридаги 20 дона “Тропикамид” ва 2 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари, 1 дона электрон тарози, гиёҳвандлик воситасини тайёрлаш ва сотишда фойдаланиладиган ускуналар ва тарозилар ҳамда300 граммга яқин “гашиш” гиёҳвандлик воситаларини ашёвий далил тариқасида олишган.
Бундан ташқари, тадбир давомида ушбу хонадонда бўлган Ю.Х. онаси С.М ва опаси Д.Юнинг ёни кўздан кечирилганда, С.Мнинг эгнидаги кийими чўнтагида кўп миқдордаги 13,33 грамм, Д.Ю нинг эгнидаги кийими чўнтагида кўп миқдордаги 228 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси топилиб, С.М ва опаси Д.Ю мазкур гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламасдан қонунга хилоф равишда сақлаб келишгани аниқланган.
Ю.Х. С.М ва Д.Ю ларга оид жиноят ишижиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судираиси А.Хабибуллаевнинг раислигида ҳайъатда ҳар томонлама кўриб чиқилди. Суднинг ҳукмига кўраЮ.Х га жазони оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи ҳолатлар тўлиқ инобатга олинган ҳолда 10 йил 2 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси, унинг опаси Д.Ю.га қарамоғида 3 ёшга тўлмаган фарзанди борлиги инобатга олиниб, 3 йил озодликни чеклаш жазоси, онаси С.М га 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди
Хулоса ўрнида халқ орасида “гиёҳвандликка қарши курашиш, унинг пайини қирқиш фақатгина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг вазифаси” деб ўйлайдиганлар жуда катта хато қилади. Дунё аҳолисининг барча қатламини бирдек ташвишга солиб келаётган гиёҳвандликдек хавфли иллатга қарши курашишда жамиятимизнинг барча аъзолари иштирок этиши лозим. Шундагина бу иллатнинг пайи тезроқ қирқилади.
Хабибуллаев Азамат Анварович, Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг раиси.

Муаллиф
Шухратжон ЭсановИзоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.