Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Андижон турмасидан Бош прокурор номига "Билдирги" чиқибди. Эй, чаласавод ! Сен прокуратура ходимимисан ёки давлат ташкилотида ишлайсанми? Билдиргини (рапортни) ким кимга ёзишини билмайдиган даражада саводсизмисан? Яна "ҳурмат билан" деб имзо чекканингга нима дейиш мумкин? Агар Бош прокурорни чиндан ҳурмат қилсанг, "очлик эълон қиламан" деб арзон сиёсий ўйин қилмасдинг. Қонун устувор давлатда бунақа "спектакл"лар ўтмайди!

Бугунги кунда ижтимоий тармоқларга чиқволиб халқ дарди, халқ дарди учун деб курашаяпмиз деган айрим саводсизларга аталган пост.
Андижон турмасидан Бош прокурор номига билдирги чиқибди. Эй чаласаводмисан? Прокуратура ходимимисан? Билдиргини ўз раҳбариятига кимлар ёзишини билмас экансан-ку! Қолаверса, билдиргинг остига ҳурмат билан деб имзо чекябсанми? Агар сан Бош прокурорни ҳурмат қилсанг, нима қиласан очлик эълон қиламан деб ёзиб, ахир Бош прокуроримиз бунақанги сиёсий чиқишларга қаршику, қолаверса қонун устивор давлатда бунақанги сиёсатлар қилинмайди.
Ахир ички ишлар органларининг хатти-харакатларидан норози бўлиб, яъни сани ҳақорат қилган шахслар устидан 102 қисқа рақамига қилган мурожаатинг натижасини сўраб Тошкент шаҳар прокурори қабулига кирибсан, КУТМАЙСАНМИ ЖАВОБИНИ?!
Прокурордан адолат талаб қилган шахс, сабр қилиб натижасини кутади, қолаверса ўзини босиб олиб, ўзини айбдор эмаслигини терговда амалдаги қонунларга асосланиб исботлаб беради-ку!!!
Яна биттанг чиқволиб, бир одам ўлиб кетиши керакми деб валдираябдими? Энди тергов органлари фалончи ўлиб кетмасин деб, жиноий ҳолатни аниқламасдан туриб, тегишли тартибда тергов-суриштирув ишларини олиб бормай, қамоқда чиқариб юбориши керакми? Терговга босим ўтказишни ажойиб усулларини топибсизларми?
Сизларга мурожаат қилгани келган мурожаатчиларга хизматимиз 16 млн сўм бўлади, дейишдан аввал биз халқ дарди учун ишлаймиз, ижтимоий тармоққа чиқволиб фақат халқ дардини муҳокама қиламиз, сиз ҳам бизнинг халқимизни вакилисиз, бир сўм пулиз керакмас, масалани шундоғ беминнат ёритиб берамиз деган ҳолатларинг ҳам борми??? Агар бўлса бир икки соатлик видеоролик қилиб чиқарчи кўрайлик, халқ учун нима қилиб қўйганларингни.
Ижтимоий тармоққа чиқволиб, Президентга етказайлик, лайк босилар, тарқатилар деб жар солябсанлар. Хўп, давлат раҳбарига мурожаатинг етиб хам борди дейлик, давлат раҳбаримиз, ким ўзи булар, қани обьективкаларини кўтарингларчи деб сўраб қолсалар, Хўш, санларни обьективкаларингдан ҳабар топган давлат раҳбаримиз,иее булар ўзлари шундоғам ботган эканку. Қачондан бери халқ дарди билан шуғулланишябди, бири халқни бир пайтлар талаган бўлса бири яна бошқанинг оиласига тажавуз қилиб турмада ўтирган бўлса. Яна бирига оид жиноят * ишлар очилган бўлса, буларни командасида судланмагани ҳам борми ўзи?,-деб қосалар, ХИЖОЛАТ бўлиб қолмайсанларми???
Ҳуллас, давлат раҳбарини тинч қўйиш!!! Яхшиси ҳамманг саводинг билан шуғуллан, бўлмаса анави шеригин каби БИЛДИРГИ ёзиб шарманда бўлиб юришма.
Қиссадан ҳисса шуки, муттаҳамлик билан ҳеч ким ҳеч нимага эришмайди, ундан кўра ақл идрокни ишлатиб, яъни ўқишмишли бўлиб, ўзингни босиб олиб, қўлингдан келса тергов органларида, ЖПКнинг тегишли моддалари асосида айбсизлигингни исботла.
Тергов органлари сани эшитмайди деб ҳисобласанг суд албатда эшитади. Чунки, санлар бир қараса Ички Ишлар вазирини мақтаб чиқасан бир қараса Олий судни мақтаб чиқасанлар. Агар сал режанг ўхшамай қолса, дарҳол буларни устидан ҳам прокурорга шикоят қилиб борасанлар. Шунинг учун ҳам давлатнинг олий маълумотли, юридик билимга эга бўлган кадрларини муттаҳамлик билан бўйсундуришга харакат қилмай, яхшиси саводингни ошириш, бўлмаса кулгуга қолиб кетасанлар, БИЛДИРГИГА ўхшаб.
Муаллиф
Изоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.