Юкланмоқда...
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 1 апрелдаги ПФ-51-сон “Аҳоли билан мулоқот тизимини самарали ташкил қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони е'лон қилинди. Ушбу муҳим ҳужжат фуқароларнинг давлат бошқарувидаги иштирокини янада кенгайтириш, давлат органларининг халққа яқинлигини та'минлаш ва мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 июлдаги “Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-111-сон Фармонга мувофиқ қабул қилинган бўлиб, аҳоли билан очиқ ва самарали мулоқотни та'минлаш, Халқ қабулхоналари фаолиятини ягона вертикал тизим асосида ташкил етиш ҳамда мурожаатларнинг бевосита ҳудудларда қабул қилиниши ва кўриб чиқилишига еришишни асосий мақсад қилиб белгилайди. Мазкур Фармонга кўра, 2026 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси ахборот тизимига келиб тушган мурожаатлар бўйича назорат вақти режими ўрнатилади. Бунда белгиланган муддатдан ўтган мурожаатлар автоматик равишда юқори турувчи давлат органига ижро учун ўтказилади. Бу мурожаатларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини та'минлашда муҳим қадам бўлади. Шунингдек, мурожаатлар “шошилинч”, “одатий” ва “маслаҳат талаб қилувчи” тоифаларга ажратилади, бу еса уларни кўриб чиқиш жараёнини оптималлаштиради. Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича ҳисоботлари ҳар чоракда Олий Мажлис палаталарида ёки маҳаллий кенгашларда ешитиб борилиши мажбурий етиб белгиланди. Бу раҳбарларнинг мас'улиятини оширишга хизмат қилади. Халқ қабулхоналарининг янги мақоми ва ваколатлари: Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида юридик шахс мақомига ега бўлган Президент Халқ қабулхонаси ташкил етилмоқда. Бу қабулхонанинг марказий аппарати 49 та умумий бошқарув ва 20 та ёрдамчи ходим штат бирлигига ега бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар)лардаги Халқ қабулхоналари еса Президент Халқ қабулхонасининг алоҳида бўлинмалари сифатида фаолият юритади ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Президент Халқ қабулхонасининг асосий вазифалари етиб қуйидагилар белгиланди: - Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни та'минлаш; - Мурожаатларнинг давлат органлари томонидан ҳар томонлама, тўлиқ, холис ва ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилиш; - Мурожаатларда кўтарилган тизимли муаммоларни таҳлил қилиш ва уларнинг ечими бўйича таклифлар тайёрлаш; - Жойлардаги Халқ қабулхоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш. Шу билан бирга, Президент Халқ қабулхонасига давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига мажбурий талабномалар киритиш, қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ма'мурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш ва судга юбориш, давлат органларининг ма'лумотлар базаларидан фойдаланиш каби кенг ваколатлар берилмоқда. Шу кунга қадар, Халқ қабулхоналари ма'мурий ҳуқуқбузарлик юзасидан баённома тузаолмасди ва қонунбузилиш ҳолатлари бўйича адлия бўлимларига тақдимномалар киритиш йўли билан муносабат билдирар еди. Бу еса ўз навбатида мурожаатлар билан ишлашдаги та'сирчанлигини сезиларли даражада оширади. Фармонда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимларининг Халқ қабулхоналарига жамоатчилик асосида раҳбарлик қилиши, фуқароларни шахсан қабул қилиб, муаммоларни жойида ҳал етиш чораларини кўриши алоҳида қайд етилган. Бу ҳудудий раҳбарларнинг халқ билан бевосита мулоқотини кучайтириб, долзарб масалаларни тезкорлик билан ҳал етишга ундайди. Бундан ташқари, “маҳалла еттилиги” ва давлат органларининг ахборот хизматлари билан яқин ҳамкорлик ўрнатилиши мурожаатларнинг бевосита маҳалла даражасида қабул қилиниши ва кўриб чиқилишига имкон яратади. Жамоавий мурожаатлар аҳоли вакиллари иштирокида ўрганилиб, уларнинг розилиги асосида назоратдан олинади. Давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ҳокимликлар томонидан ўтказиладиган шахсий ва сайёр қабуллар тизимини тўлиқ рақамлаштириш орқали қабуллар жараёни устидан назорат ўрнатилади. Бу шаффофликни ошириб, инсон омили та'сирини камайтиради. Ушбу Фармон мамлакатимизда “Халқ давлат органларига емас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак” тамойилини амалда рўёбга чиқариш йўлидаги яна бир муҳим қадамдир. У мурожаатлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, давлат органларининг ҳисобдорлиги ва шаффофлигини ошириш, енг муҳими, ҳар бир фуқаронинг муаммосига е'тибор қаратиш ва уни самарали ҳал етишга қаратилган. Фармоннинг тўлиқ ижро етилиши юртимизда очиқ, адолатли ва халқпарвар давлат қуриш жараёнига катта ҳисса қўшади. Рахматилло Егамбердиев, жиноят ишлари бўйича Поп туман судининг тергов судяси

Ушбу муҳим ҳужжат фуқароларнинг давлат бошқарувидаги иштирокини янада кенгайтириш, давлат органларининг халққа яқинлигини таъминлаш ва мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил
14 июлдаги “Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-111-сон Фармонга мувофиқ қабул қилинган бўлиб, аҳоли билан очиқ ва самарали мулоқотни таъминлаш, Халқ қабулхоналари фаолиятини ягона вертикал тизим асосида ташкил этиш ҳамда мурожаатларнинг бевосита ҳудудларда қабул қилиниши ва кўриб чиқилишига эришишни асосий мақсад қилиб белгилайди.
> Мазкур Фармонга кўра, 2026 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси ахборот тизимига келиб тушган мурожаатлар бўйича назорат вақти режими ўрнатилади. Бунда белгиланган муддатдан ўтган мурожаатлар автоматик равишда юқори турувчи давлат органига ижро учун ўтказилади. Бу мурожаатларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлашда муҳим қадам бўлади. Шунингдек, мурожаатлар “шошилинч”, “одатий” ва “маслаҳат талаб қилувчи” тоифаларга ажратилади, бу эса уларни кўриб чиқиш жараёнини оптималлаштиради.
Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича ҳисоботлари ҳар чоракда Олий Мажлис палаталарида ёки маҳаллий кенгашларда эшитиб борилиши мажбурий этиб белгиланди. Бу раҳбарларнинг масъулиятини оширишга хизмат қилади.
Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган Президент Халқ қабулхонаси ташкил этилмоқда. Бу қабулхонанинг марказий аппарати 49 та умумий бошқарув ва 20 та ёрдамчи ходим штат бирлигига эга бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар)лардаги Халқ қабулхоналари эса Президент Халқ қабулхонасининг алоҳида бўлинмалари сифатида фаолият юритади ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Президент Халқ қабулхонасининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:
Мурожаатларнинг давлат органлари томонидан ҳар томонлама, тўлиқ, холис ва ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилиш;
Мурожаатларда кўтарилган тизимли муаммоларни таҳлил қилиш ва уларнинг ечими бўйича таклифлар тайёрлаш;
Жойлардаги Халқ қабулхоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш.
Шу билан бирга, Президент Халқ қабулхонасига давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига мажбурий талабномалар киритиш, қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш ва судга юбориш, давлат органларининг маълумотлар базаларидан фойдаланиш каби кенг ваколатлар берилмоқда.
Шу кунга қадар, Халқ қабулхоналари маъмурий ҳуқуқбузарлик юзасидан баённома тузаолмасди ва қонунбузилиш ҳолатлари бўйича адлия бўлимларига тақдимномалар киритиш йўли билан муносабат билдирар эди. Бу эса ўз навбатида мурожаатлар билан ишлашдаги таъсирчанлигини сезиларли даражада оширади.
Фармонда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимларининг Халқ қабулхоналарига жамоатчилик асосида раҳбарлик қилиши, фуқароларни шахсан қабул қилиб, муаммоларни жойида ҳал этиш чораларини кўриши алоҳида қайд этилган. Бу ҳудудий раҳбарларнинг халқ билан бевосита мулоқотини кучайтириб, долзарб масалаларни тезкорлик билан ҳал этишга ундайди.
Бундан ташқари, “маҳалла еттилиги” ва давлат органларининг ахборот хизматлари билан яқин ҳамкорлик ўрнатилиши мурожаатларнинг бевосита маҳалла даражасида қабул қилиниши ва кўриб чиқилишига имкон яратади. Жамоавий мурожаатлар аҳоли вакиллари иштирокида ўрганилиб, уларнинг розилиги асосида назоратдан олинади.
Давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ҳокимликлар томонидан ўтказиладиган шахсий ва сайёр қабуллар тизимини тўлиқ рақамлаштириш орқали қабуллар жараёни устидан назорат ўрнатилади. Бу шаффофликни ошириб, инсон омили таъсирини камайтиради.
Ушбу Фармон мамлакатимизда “Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак” тамойилини амалда рўёбга чиқариш йўлидаги яна бир муҳим қадамдир. У мурожаатлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, давлат органларининг ҳисобдорлиги ва шаффофлигини ошириш, энг муҳими, ҳар бир фуқаронинг муаммосига эътибор қаратиш ва уни самарали ҳал этишга қаратилган. Фармоннинг тўлиқ ижро этилиши юртимизда очиқ, адолатли ва халқпарвар давлат қуриш жараёнига катта ҳисса қўшади.
> Рахматилло Эгамбердиев, жиноят ишлари бўйича Поп туман судининг тергов судьяси
Муаллиф
Изоҳлар йўқ.
Ferganamedia.uz 2024-йил 26-сентябрда Президент мақомоти ҳузуридаги АОКА томонидан электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 414738. Ташкилотчи: «Fergana Media Press» МЧЖ.